Туркиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси

Туркия Ўзбекистонга янги Элчисини тайинлади

183
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркиянинг янги тайинланган элчисини қабул қилди. Учрашувда бўлажак икки томонлама алоқалар, жумладан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш вақтлари ва мазмуни юзасидан фикр алмашилди

ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. 2016-йилнинг 28-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркия Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмет Башар Шенни қабул қилди, деб хабар берган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди.

"Мулоқот давомида ҳозирги пайтда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда анъанавий дўстлик ва шерикчиликка асосланган ҳамкорликни ривожлантиришга имкон берадиган конструктив ва очиқ муносабат ўрнатилганлиги қайд этилди", — дейилади хабарда.

2016-йилнинг 17-18-ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия учрашувининг муваффақиятли якунлари бунинг яна бир бор исботидир. Шу нуқтайи назардан эришилган келишувларни амалга оширишга доир аниқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда бўлажак икки томонлама алоқалар, жумладан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш вақтлари ва мазмуни юзасидан фикр алмашилди.

183
Теглар:
Камилов, ТИВ, Ўзбекистон, элчи, Туркия
 Государственный департамент США

"Россия пропагандаси" ҳақидаги ҳисоботга АҚШдаги РФ элчихонаси изоҳ берди

54
(Янгиланган 16:34 06.08.2020)
Аввалроқ, Давлат департаменти қошидаги Глобал ҳамкорлик маркази "Россия дезинформацияси устунлари" ҳақида ҳисоботни эълон қилган бўлиб, унда "Россия тарғиботи" концепцияси тизимлаштирилган эди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Давлат департаментининг "Россия пропагандаси" ҳақидаги ҳисоботи Москванинг АҚШ билан ҳамкорликни қайта тиклаш бўйича таклифларини "сўндириш"га мўлжалланган, дея баёнот берди Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси.

Аввалроқ, Давлат департаменти қошидаги Глобал ҳамкорлик маркази "Россия дезинформацияси устунлари" ҳақида ҳисоботни эълон қилган бўлиб, унда "Россия тарғиботи" концепцияси тизимлаштирилган эди. Жумладан, "пропаганда" таърифи давлат томонидан молиялаштирилган Россия ОАВларига нисбатан қўлланилди.

Дезинформацияларга мисол сифатида жумладан, Sputnik, РИА Новости, RT, Биринчи канал, Россия 24 ва бошқа медиа-ресурслар сарлавҳалари келтирилганди.

Дипломатик ваколатхона "АҚШни танқид қилишга журъат қиладиган" Россия ва хорижий ОАВларига "улар синчковлик билан текширилиши мумкинлиги" ҳақида ёдда тутишлари лозимлиги, қолаверса уларнинг америка ижтимоий тармоқларидаги ресурслари ҳеч қандай тушунтиришларсиз блоклаб қўйилиши ҳақида маслаҳат берди.

Элчихона таъкидига кўра, Давлат департаментига "муқобил ахборот манбаларининг мавжудлиги сира ёқмайди". Уларни обрўсизлантириш учун "жиддий ресурслар жалб қилинган".

"Вашингтонга зид бўлган ҳар қандай овоз Кремл ва Россия махсус хизматларига хизмат қилувчи "дезинформация", дея эълон қилинади", - деган дипломатлар Фейсбукда эълон қилинган изоҳларида.

Элчихона докладда келтирилган мантиқсиз таъкидлардан мисол келтирган. Хусусан, АҚШ ташки сиёсий идораси "расмий ҳукумат коммуникациялари" рўйхатига ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский ва "Говорит Москва" хусусий радиосини қўшиб қўйган.

"Агар бу америкалик ҳамкасблар томонидан ўта синчковлик билан қурилган конструкция чўққиси бўлса, у ҳолда у кўпроқ картадан ясалган уйчага ўхшайди", - деган элчихона вакиллари.

АҚШ Давлат департаменти "Россия томонидан бўлаётган хабарларни сохталаштириш ва пропагандага қарши туриш учун" учун 2021 йил учун давлат бюджетидан 138 миллион доллар сўраган. Кремль ва РФ ТИВ бундан олдин ҳам Россия номига дезинформация бўйича қўйилаётган айбловларни кўплаб маротаба рад этган.

АҚШда чет эл бўйича хабарлар давлат агентлиги - "Америка Овози" ва Озодлик/Озод Европа радиоси бош тузилмаси мавжуд бўлиб, уларни РФ Адлия вазирлиги бошқа ОАВлар билан бир қаторда хорижий агентлар рўйхатига киритган. 1994 йилдан буён BBG деб номланган ташкилот 2018 йилда АҚШнинг глобал ОАВлари бўйича агентлиги (USAGM) этиб қайта номланган. Унинг доирасида фақатгина интернетда узатиладиган теле-дастурлар ишлаб чиқарилади. Агентлик тўлалигича АҚШ бюджетидан молиялаштирилади, 2017 йилда унинг харажатлари 748 миллион долларни ташкил этди.

54

Шавкат Мирзиёев Ливан халқига чуқур таъзия билдирди

139
(Янгиланган 15:54 05.08.2020)
Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш муносабати билан Ливан президентига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ливан президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди.

“Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги даҳшатли портлаш кеча юз берди. Тахминларга кўра, бадаргоҳдаги 2014 йилда кемадан мусодара қилинган 2750 тонна аммиак селитраси портлаб кетган. Портлашдан шаҳарнинг тенг ярми жабр кўрган. Касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлиб тошган.

Ливан ҳукумати фожиа қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 100 ортиқ киши қурбон бўлган, тўрт мингга яқин киши жабрланган. Кўплар бедарак йўқолган.

139
Тонированное стекло автомобиля

“Миллий тикланиш” тонировкани бепул қилишни таклиф қилмоқда

7
Партия томонидан Вазирлар маҳкамасига автомобилларнинг ойналарини қорайтириш учун рухсатнома ва тўловларни бекор қилиш тўғрисида таклиф йўлланди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. “Миллий тикланиш” демократик партияси Ўзбекистонда автомобиль ойналари тусини ўзгартириш (тонировка) учун белгиланган тўловларни бекор қилиш таклифи билан чиқди.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани халқ депутатлари Кенгаши депутати Жаҳонгир Зияевнинг партия сайтида эълон қилинган мурожаатида таъкидланишича, рухсатноманинг қимматлиги сабабли 2019 йил статистикасига кўра, қорайтирилган ойнага рухсат берилган машиналар сони 0,1% дан кам бўлган.

“Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси юртдошларимизга қулайлик яратиш ҳамда мутахассисларнинг хулосасига кўра фуқароларнинг қуёшнинг ультрабинафша нурларидан тери саратони касалига чалинишларининг олдини олиш, автомобиль кондиционерларини камроқ ишлатилишига ва бунинг натижасида ёнилғи камроқ сарфланиб, атроф-муҳитга зарарли моддаларнинг камроқ чиқишига, пировардида экологияни асрашга эришиш мақсадида автомобиль ойналари тусини ўзгартириш учун белгиланган тўловларни бекор қилиш, зарур деб ҳисоблайди”, - дея ёзган депутат.

Партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва партиянинг Мирзо Улуғбек вилоятидаги халқ депутатлари Кенгашидаги депутатлик гуруҳи ҳукумат қарорига тегишли ўзгартириш киритиш бўйича таклиф тайёрлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлари Ҳукуматга тонировка нархини пасайтириш таклифи билан чиқишган эди.

Айни дамда Ўзбекистонда тонировка учун йиллик тўлов 11 млн 150 минг сўмни ташкил қилади.

7