Қашқадарё

Муборак туманига янги ҳоким тайинланди

598
Халқ депутатлари Муборак туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга янги ҳоким тайинланди

ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Сессияда Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, туманнинг кўпмиллатли халқи, иқтисодий имкониятлари, кейинги йилларда халқ хўжалигининг турли соҳаларида эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилаётган камчилик ва ечимини кутаётган муаммолар ҳақида атрофлича мулоҳаза юритди, деб хабар қилинган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги сайтида.

Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Жавлиев Ғайрат Чориевич Муборак тумани ҳокими этиб тасдиқланган. Туманни бир неча йиллардан буён бошқариб келган Аллақулов Панжи Эгамбердиевич эса ҳоким вазифасидан озод этилган.

598
Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)