Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласини муҳокама қилди

© Погранслужба КНБ КазахстанаЧегарачилар хизматда
Чегарачилар хизматда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017-йилнинг 1-феврал куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Данияр Сидиқов билан учрашув бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон ТИВда Қирғизистон Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилган Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

"2017-йилнинг 1-феврал куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Қирғизистон республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Данияр Сидиқов билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳлари фаолиятининг амалий жиҳатлари икки давлат раҳбарларининг тегишли топшириқларини амалга ошириш нуқтаи назаридан муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Қирғизистон учрашувлари билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0