Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари билан суҳбатлашди

278
Шавкат Мирзиёев ва Сергей Наришкин экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 1 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль, сешанба куни Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати раҳбари Сергей Наришкинни қабул қилди, деб хабар қилди "Ўзбекистон" телеканали.

"Ўзбекистон раҳбари меҳмонни қутлар экан, икки мамлакатнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги юксак даражада эканини алоҳида таъкидлади", — деб хабар қилинди телесюжетда.

Телеканал хабарига кўра, Шавкат Мирзиёев ва Сергей Наришкин экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилган.

Наришкин қабул учун Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди ва Россия президенти Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.

Россия Ташқи разведка хизмати директори давлатлар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни бажаришдаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади.

278
Теглар:
Нарышкин, Мирзиёев, разведка хизмати, Россия
Председатель Комитета Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан по делам молодежи, культуры и спорта Бахтиёр Сайфуллаев в составе парламентской делегации находится в Таджикистане.

Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди

17
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов бошчилигидаги парламент делегациясининг Тожикистонга ташрифи доирасида куни икки мамлакат парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, унда ҳар икки мамлакат ҳам ўз тараққиётининг янги босқичида эканлиги, дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар мавжудлиги қайд этилди.  

Йиғилишда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёни хавфсиз, барқарор яхши қўшничилик минтақасига айлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон парламенти аъзоларининг Тожикистонга ташрифи давом этмоқда.

17
Флаги Узбекистана и Туркменистана

Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт-коммуникация йўлагини шакллантиришни муҳокама қилди

25
Икки мамлакат “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон” халқаро транспорт-коммуникация йўлагини шакллантириш бўйича Ашхобод келишувини тезроқ амалга ошириш тарафдори эканликларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги раунди видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра,  музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, сув хўжалиги, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазирлари илгари эришилган олий даражадаги келишувларнинг бажарилишини таҳлил қилдилар ва қўшма тадбирларни ўтказиш муддатлари, шу жумладан, Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги раунди, Ўзбекистон-Туркманистон ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш муддатлари тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқдилар.

“Транспорт, транспорт-коммуникациялари ва транзит соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди. Вазирлар “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон” халқаро транспорт-коммуникация йўлагини шакллантириш бўйича Ашхобод келишувини тезроқ амалга ошириш тарафдори эканликларини маълум қилдилар”, - дейилган хабарда.

Музокараларда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, шунингдек, Афғонистон муаммосига алоҳида эътибор бериб, халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари кўриб чиқилди.

25
Теглар:
ҳамкорлик, Туркманистон, Ўзбекистон
Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV

Коронавирусга иммунитет ҳосил қилувчи касаллик айтилди

32
Олимнинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитет олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Денге безгаги касаллигини бошдан кечирганларда COVID-19 га иммунитет ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Дьюк Университети профессори Мигель Николелиснинг ҳали эълон қилинмаган тадқиқотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Америкалик олим сўнгги йилларда денге безгаги авж олиши қайд этилган жойларда коронавирус секинлик билан тарқалишини аниқлаган.

Таъкидланишича, бу кашфиёт денге флавивируси ва SARS-CoV-2 серотиплари ўртасидаги иммунологик ўзаро реактив имкониятини билдириши мумкин.

Николелиснинг сўзларига кўра, агар унинг тахмини тасдиқланса, инсонлар денге безгагига қарши эмланиб, коронавирусга муайян иммунитетга эга бўлишлари мумкин.

32