Шавкат Мирзиёев Туркманистонга етиб келди

© Sputnik / Юрий Каплун / Медиабанкка ўтишАшхобод аэропорти
Ашхобод аэропорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 6 март куни давлат ташрифи билан Туркманистонга келди, дея хабар бермоқда "Жаҳон" АА.

Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга расмий сафар билан жўнаб кетди
Ашхобод халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди.

"Туркманистонда Президентимиз ташрифига катта тайёргарлик кўрилгани ҳар қадамда сезилиб турибди. Шаҳар кўчалари икки мамлакат давлат байроқлари, ўзбек ва туркман тилларидаги қутлов сўзлари билан безатилган", — дейилади хабарда.

Дастурдан икки томонлама музокаралар, маданий тадбирлар ўрин олган. Ташриф якунлари бўйича икки давлат Президентларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0