Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев

Остона - Тошкент: муз жойидан кўчди

2133
(Янгиланган 19:49 23.03.2017)
Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари музокаралари икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини "Каримов давридаги" билан солиштиришга маҳкум эди

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга уюштирган биринчи расмий ташрифи давомида Нурсултон Назарбоев билан биргаликда ўзи билиб ёки бехосдан: Остона ва Тошкент муносабатларида янги саҳифа бошланмоқда, дея бот-бот таъкидлади, деб хабар қилди Спутник Қозоғистон.

Нашрга кўра, бу "янги саҳифа" ўтган йилнинг сентябр ойидан бери, инсульт оқибатида мамлакатнинг Биринчи президенти Ислом Каримов бевақт вафот этганидан бери кутишаётган эди. "Аммо тор доирада ва кенгайтирилган таркибда ўтган учрашувлар давомида Нурсултон Назарбоев ва Шавкат Мирзиёев "дўстлик ва ҳамкорлик кўприклари" икки халқ ўртасида Ўзбекистоннинг собиқ президенти давридаёқ ўрнатила бошланганини кўп бор тилга олдилар", — деб ёзди нашр.

Тўсиқлар йўқ қилинди, имкониятларга йўл очилди

"Сўнгги вақтларда бизнинг муносабатларимиз тамомила бошқача ривожлана бошлади: ўтган йилнинг тўртинчи квартали, ёхуд сўнгги беш ой ичида мамлакатларимиз ўртасидаги товар айланмаси ҳар бир томондан 30%га ошди, — деб таъкидлади Мирзиёев билан биргаликда ўтказган музокаралардан сўнг Нурсултон Назарбоев. — Тўртта савдо уйлари очилди, биз томондан 30 % кўпроқ дон сотилган бўлса, Ўзбекистон томондан 25% кўпроқ мева ва сабзавотлар импорт қилинди. Буларнинг барчаси Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти савдо-сотиқ учун имкониятларни кенг очгани ва тўсиқларни олиб ташлагани туфайлидир", — дея қўшимча қилди Назарбоев.

Шу ерда бир воқеани эсламасликнинг иложи йўқ, деб ёзади нашр. Беш йил олдин Тошкентлик бир ҳайдовчи унинг қариндошлари боғдаги гилосни теришни хоҳламаслигини, шу боис мевалар ҳузурини қушлар кўраётганини айтиб қолган. "Уларнинг хоҳламасликларига сабаб, гилосни қўшниларга сотишнинг иложи йўқ — уларнинг ўз гилос дарахтлари бор, хорижга ҳам олиб чиқолмайсиз — чунки олиб чиққани қўйишмайди", — деган афсусланиб ҳайдовчи. Шу ўринда нашр, қизиқ, эндиликда ўша ҳайдовчининг қариндошлари боғидаги гилос мевалари қозоқ бозорларида пайдо бўлармикин, деган саволни ўртага ташлаган. Ёки ўша боғ эгалари, беш ой олдин, икки давлат ўртасидаги алоқалар яхшиланишини кутиб ўтирмасдан, боғдорчиликка қўл силташга улгурдимикин? Аммо, айтиш жоизки, Каримов даврида ҳам Остона ва Тошкент Марказий-Осиё регионида савдо-иқтисодий ҳамкорлик томонидан етакчи ўринни эгаллар эди, деб қўшимча қилган нашр.

Қозоғистон раҳбарининг иккиёқлама муносабатлар фақатгина яхшиланаётгани ҳақидаги таъкиди Мирзиёев томонидан ҳам маъқулланган. "Регионал ҳамкорлик ўзининг реал ҳосиласини беряпти. Биз сиз билан тор доирада келишгандек, биз бу муносабатларни фақат кенгайтирамиз", — деб айтган Мирзиёев.

Хавфсизлик — энг муҳим масала

Ўзбекистон ва Қозоғистон иқтисодиёт ва трансчегаравий дарёлар масаласини муҳокама қилиш билан чегараланмади, деб ёзади нашр.

Икки ўртадаги музокаралар, 23 март куни бўлиб ўтаётгани туфайли, Лондонда юз берган навбатдаги теракт ҳақида хабарлар тарқалган.

Ва шундан сўнг музокаралар региондаги террорчилик ва экстремизм каби иллатларга қарши туриш масалаларига уланиб кетган.

Региондаги хавфсизлик масаласи ҳақида кўпроқ Мирзиёев гапирди, деб ёзади нашр.

"Бизнинг бугунги учрашувимиз биз жаҳонда кузатаётган тезкорлик билан ўзгараётган вазиятлар ва ноаниқ мураккаб жараёнлар фонида кечмоқда, деб айтган Мирзиёев. — Мана шундай мураккаб вазиятларда Ўзбекистон ва Қозоғистон вужудга келаётган таҳдидлар ва чақириқларга ўз вақтида жавоб қайтариш ва уларнинг олдини олиш учун умумий ёндашув ишлаб чиқишлари фавқулодда муҳим. Негаки бизнинг давлатларимиз бизнинг катта минтақамизда фаровонлик ва тинчлик сақланиб туриши учун алоҳида жавобгарлик олиб борадилар. Биз бу ҳақда тор доирадаги учрашув вақтида ҳам келишиб олдик — ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларимиз учрашуви ҳақида. Биз соталаримизни вақти-вақти билан солиштириб туришимиз жуда муҳим, чунки таҳдидлар — жиддий муаммо ва биз уларга қарши ягона ёндашувни ишлаб чиқишимиз лозим", — деб фикр билдирган Ўзбекистон раҳбари.

2133
Теглар:
Каримов, Назарбоев, Ўзбекистон, Мирзиёев, Қозоғистон
Мавзу:
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди (15)