Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев

Медведев мажлисга кечикиб келган вазирга будильник қўйишни маслаҳат берди

425
"Мен кеча сафардан кеч қайтганим билан, мана бугун вақтида жойимдаман, сизни эса кутишга тўғри келди. Ҳар жойингизга будильник қўйинг унда", - дея вазирга танбеҳ берган Медведев ҳукумат мажлисини бошлар экан

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия Бош вазири Дмитрий Медведев ҳукумат мажлисига кечикиб келган қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачевга танбеҳ берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Александр Николаевич (Ткачев — таҳр.) ҳукумат мажлисига кечикиб келиш ярамайди. Биз сизни кутиб қолдик. Мен кеча сафардан кеч қайтганим билан, мана бугун вақтида жойимдаман, сизни эса кутишга тўғри келди. Ҳар жойингизга будильник қўйинг унда", — дея вазирга танбеҳ берган Медведев ҳукумат мажлисини бошлар экан.

Нашр хабарига кўра, бир кун олдин Россия президенти Владимир Путин Дмитрий Медведев билан биргаликда Франц Иосиф ери архипелагини кўздан кечиришган.

"Россия раҳбари ва Бош вазир Арктикада тозалик ишлари қандай амалга оширилганини кўздан кечиришди", — деб хабар қилган нашр. Ўшанда Медведев Архангельскда Акртика форуми иш бошлашини ва унда Қишлоқ хўжалик вазири Александр Ткачев ҳам қатнашишини айтиб ўтган.

425
Теглар:
Россия, Медведев
Председатель Комитета Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан по делам молодежи, культуры и спорта Бахтиёр Сайфуллаев в составе парламентской делегации находится в Таджикистане.

Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди

25
Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Улуғбек Иноятов бошчилигидаги парламент делегациясининг Тожикистонга ташрифи доирасида куни икки мамлакат парламентлараро ҳамкорлик гуруҳларининг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, унда ҳар икки мамлакат ҳам ўз тараққиётининг янги босқичида эканлиги, дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар мавжудлиги қайд этилди.  

Йиғилишда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марказий Осиёни хавфсиз, барқарор яхши қўшничилик минтақасига айлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон парламенти аъзоларининг Тожикистонга ташрифи давом этмоқда.

25
Флаги Узбекистана и Туркменистана

Ўзбекистон ва Туркманистон транспорт-коммуникация йўлагини шакллантиришни муҳокама қилди

31
Икки мамлакат “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон” халқаро транспорт-коммуникация йўлагини шакллантириш бўйича Ашхобод келишувини тезроқ амалга ошириш тарафдори эканликларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсий идоралари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги раунди видеоконференция шаклида бўлиб ўтди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра,  музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, сув хўжалиги, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва алоқаларни ривожланиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Ташқи ишлар вазирлари илгари эришилган олий даражадаги келишувларнинг бажарилишини таҳлил қилдилар ва қўшма тадбирларни ўтказиш муддатлари, шу жумладан, Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркманистон ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги раунди, Ўзбекистон-Туркманистон ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказиш муддатлари тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқдилар.

“Транспорт, транспорт-коммуникациялари ва транзит соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди. Вазирлар “Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон” халқаро транспорт-коммуникация йўлагини шакллантириш бўйича Ашхобод келишувини тезроқ амалга ошириш тарафдори эканликларини маълум қилдилар”, - дейилган хабарда.

Музокараларда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, шунингдек, Афғонистон муаммосига алоҳида эътибор бериб, халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари кўриб чиқилди.

31
Теглар:
ҳамкорлик, Туркманистон, Ўзбекистон
Женщины в метро

Туркияга бир неча қизларни фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди

0
Фуқаро Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Шаҳина исмли таниши уни Туркияга фоҳишалик қилишга юбораётганини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатаётган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали репортажида маълум қилди.

12 сентябрь куни Дилфуза исмли шахс Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Шаҳина исмли таниши уни Туркияга фоҳишалик қилишга юбораётганини маълум қилган.

Мурожаат ва олинган тезкор маълумотларга асосан, Тошкент шаҳар ИИББ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимларисуриштирув ҳаракатларини олиб борган.

Дилфуза исмли фуқаро томонидан айтилган Шаҳинанинг шахсига аниқлик киритиш чоралари кўрилган.

Ўзини Шаҳина деб таништирган шахс аслида 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган Зокирова Шойиста бўлиб чиққан. У Дилфузани 14 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига юбораётгани аниқланди. 

Зокирова Шойиста яна уч нафар қизни фоҳишаликка юбормоқчи бўлганида қўлга олинган. У қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан Шойистага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135 моддаси 2 қисми “е” банди билан (Одам савдоси) жиноят иши очилган. Ҳозирда унинг яна бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

0