Ўзбекистон ИИБ ходими

Мирзиёев милиция фаолиятидан кескин норози

1508
(Янгиланган 10:23 31.03.2017)
Президент 25 март кунги шаҳар айланишдан кўнгли тўлмаган. У кўприклар қурилиши бўйича олиб борилган ишлар ва милиция фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаган

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. 2017 йил 30 март куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев белгиланган вазифалар ижроси, тизимдаги муаммолар ва соҳаларнинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор ўтказди.

Селекторда соҳа ва тизимда шу давргача амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар тақдим этилди.

"Ўзбекистон" телеканали "Ахборот" дастурида берилган лавҳада айтилишича, деб ёзган "Кун.уз" нашри видеоселекторда кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш, коммунал, соғлиқни сақлаш соҳалари, ички ишлар тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилган.

Видеоселекторда иштирок этган манбанинг маълумот беришича, президент асосан Ички ишлар тизимидаги камчиликлар ҳақида гапирган.

Президент 25 март кунги шаҳар айланишдан кўнгли тўлмаган. У кўприклар қурилиши бўйича олиб борилган ишлар ва милиция фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаган.

Юнусобод тумани раҳбарияти фаолияти кескин танқид қилинган. Айнан шу сабабдан нафақат туман ҳокими, балки, Солиқ бошқармаси, прокуратура ва ИИБ раҳбарлари ҳам ишдан олинган.

Мажлисда Тошкент шаҳри ҳокими, прокурор, ИИБ бошлиғи ҳамда Солиқ бошқармаси раҳбарига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш учун 2 ой муҳлат берилган.

1508
Теглар:
милиция, танқид, Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев поздравил Узбекистан с Днем конституции

Мирзиёев бир гуруҳ аёлларни байрам муносабати билан тақдирлади

90
(Янгиланган 20:25 04.03.2021)
Президент 8 март байрами арафасида бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади. Улар орасида актрисалар Гавҳар Зокирова ва Лола Элтоева ҳам бор.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бир гуруҳ аёлларни фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлади.

Улар мамлакатда олиб борилаётган туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқ фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётганлари учун ушбу мукофотларга лойиқ кўрилган.

“Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Фарида Абдураҳимова, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси  Орал Атаниязова тақдирланган.

"Саодат" журнали бош муҳаррири Мунаввархон Усмонова "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" фахрий унвони билан мукофотланган.

Тўрт киши "Фидокорона хизматлари учун" ордени билан тақдирланган. Улар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Гавҳар Зокирова ҳам бор.

24 киши "Меҳнат шуҳрати" орденига лойиқ кўрилган. Улар орасида Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова ҳам бор.

"Дўстлик" орденига 31 киши муносиб кўрилган. Тақдирланганлар орасида Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Лола Элтаева ҳам бор.

7 киши II даражали "Соғлом авлод учун" ордени, яна 7 киши II даражали "Саломатлик" ордени, 4 киши "Соғлом турмуш" медали, 4 киши "Содиқ хизматлари учун" медали, 9 киши "Келажак бунёдкори" медали билан, 33 киши "Шуҳрат" медали билан тақдирланган.

Қуйида тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш мумкин.

90

Путиннинг яна бир саройи: Россия президенти ўз кўчмас мулки ҳақида ҳазил қилди

434
Россия президенти Владимир Путин унинг Геленжикдаги "қасри" ҳақида суратга олинган шов-шувли фильм мавзусида ҳазил қилди

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин волонтёрлар билан видеоалоқа орқали мулоқот давомида Геленжикда қурилиши олиб борилаётган "сарой" мавзусида ҳазил қилди.

Сал аввал блогер Алексей Навальный ўзининг Youtube-каналида суриштирув эълон қилган ва унда қаср давлат раҳбарининг шахсий мулки сифатида тақдим этилган эди.

Ўз навбатида, президент матбуот-котиби Дмитрий Песков "сарой" бир ёки бир неча тадбиркорларга тегишлилигини қайд этиб, Кремль уларнинг исмини ошкор қила олмаслигини айтганди.

Хусусан, волонтерлик фаолияти билан шуғулланувчи ва айни вақтда Ленинград вилоятида, Стрельнада икки километр масофада бўлиб турган қиз билан мулоқот давомида Путин ўз номи билан боғланаётган қаср ҳақида ҳазил қилди.

Давлат раҳбари волонтёр қиз кичикроқ икки қаватли уй фонида турганини кўриб, иншоотнинг "сарой" билан ўхшашлигини қайд этди.

"Худди яна бир қасрдек кўриняпти, шундай экан, келаман. Фақат уни менинг номим билан боғламанг, келишдикми?", - дея ҳазиллашди Путин.

Сал аввал Россия президенти Геленжикда қурилаётган сарой ҳақидаги фильмни вақти зиқлиги туфайли кўрмаганини айтган эди. Аммо ёрдамчилари кадрларни унга кўрсатишганини қўшимча қилди.

Ўз навбатида, "сарой"ни қураётган фирма у меҳмонхона сифатида қурилаётганини маълум қилган.

Унинг айтишича, шу жойда "жуда бадавлат одамлар учун отель" барпо этилади, иншоот Сочидаги "Родина" бутик-отели кўринишида бўлади.

Қурилиш ишлари олиб борилаётганига ўн йил бўлган, объект бир неча марта қайта сотилган.

434