Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Ҳукумат таркибида ўзгаришлар давом этмоқда

1245
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди

ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Умаров Олимжон Мухамаджанович Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 29-июндаги ПҚ-3102-сон қарорига мувофиқ Умаров Олимжон Мухамаджанович Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни Ўзбекистон президенти Ҳукумат таркибида қатор ўзгаришларни амалга оширган эди.

Жумладан, Баҳромжон Норкобилов Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи лавозимига;

Баҳодир Низомов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимига;

Тоҳир Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари лавозимига;
Нодир Хусанов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига;

Узоқбой Бегимқулов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг илм-фан бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

1245
Мавзу:
Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев: ислоҳотлар ва тайинловлар (72)