Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўладими?

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишЕвроосиё иқтисодий иттифоқи байроғи
Евроосиё иқтисодий иттифоқи байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Москва билан ҳамкорлик истиқболлари улканлигини қайд этиб ўтди

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. 5 июл куни ўтказилган жонли мулоқот давомида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камиловга Ўзбекистон ОДКБ ёки Евроосиё иқтисодий иттифоқи(ЕАЭС)га аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқилаяптими, деган мазмунда савол беришди.

Суриядаги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек ўғлонлари Сурияга тинчпарвар миссияга юборилиши мумкинми?
"ОДКБга аъзо бўлиш масаласи муҳокама қилинмаяпти ва келгусида ҳам бу масалани муҳокама қилиш ёки бу масалани қайта кўриб чиқиш масаласи режада йўқ", — деди саволга жавобан Камилов.

Россия билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги саволга жавоб берар экан, Ўзбекистон ТИВ раҳбари Москва билан ҳамкорлик истиқболлари улканлигини қайд этиб ўтди.

Камилов Россия билан ҳозирги кунда йўлга қўйилган савдо-иқтисодий, экспорт, минтақавий хавфсизлик алоқаларини санаб ўтди.

"Россия билан бир-биримизни жаҳон саҳнасида ҳамиша қўллаб-қувватлаб келамиз", — деб қайд этди вазир.

Янгиликлар лентаси
0