Камилов Роғун ГЭСи бўйича Ўзбекистон позициясини тушунтирди

© Официальная страница пресс-службы президента РТ в FacebookЭмомали Рахмон на строительной площадке Рогунской ГЭС
Эмомали Рахмон на строительной площадке Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бизнинг сукут сақлашимиз - бу позициямиз ўзгариб қолди, дегани эмас", - деди Камилов

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ раҳбарига "Ўзбекистон ҳукумати Роғун ГЭСи қурилиши бўйича нега Тожикистонга ўз муносабатини билдирмаётгани ёки бу сукут — Ўзбекистон ўз позициясини ўзгартирди, деган маънони билдирадими?", деган саволни беришди.

Строительство Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон Роғун ГЭСи қурилишини назорат қилди
Савол муаллифи Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Вахш дарёси ўзанини тўсиш учун шахсан бульдозерга миниб, тош тўкишда иштирок этганини эслатиб ўтган.

"Ким нимага минади, бу бизнинг ишимиз эмас", — деди ўз жавоби аввалида вазир Камилов.

Сўнгра, Ўзбекистоннинг Роғун ГЭСи қурилиши бўйича позицияси ўзгармаганини қўшимча қилди.

"Бизнинг сукут сақлашимиз — бу позициямиз ўзгариб қолди, дегани эмас". — деди Камилов.

Абдулазиз Камилов яқинда БМТ Амударё ва Сирдарё бўйича 2 та конвенция тақдим этганини ва минтақадаги сув тақсимотига ечим топишга қаратилган ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва Қозоғистон учун маъқуллигини айтди ҳамда айни вақтда Тожикистон бу ҳужжатни кўриб чиқаётганини, Қирғизистон эса аниқ бир жавоб бермаганини қўшимча қилди.

Камилов, шунингдек, агар Тожикистон Роғун ГЭСини қуришни истар экан, бунга Ўзбекистон эътироз билдирмаслигини, фақат бу ерда ҳар бир томоннинг манфаатлари ҳисобга олиниши, томонлар ўзаро келишиб олишлари зарурлигини таъкидлади.

"БМТ таклиф қилган конвенция — минтақада сув таъминотини ҳал этишда энг маъқул ечим, бошқа альтернатива йўқ. Ўйлайманки, тез орада бу борада эксперт учрашувларини бошлаймиз", — деб умид билдирди Абдулазиз Камилов.

Янгиликлар лентаси
0