Заур Дадаев

Немцовни ўлдирган Дадаев 20 йилга қамалди

579
(Янгиланган 15:53 13.07.2017)
Прокуратура Дадаев учун умрбод қамоқ жазосини сўраган

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Москва ҳарбий округ суди сиёсатчи Борис Немцовни ўлдирганлиги учун киллер Заур Дадаевни 20 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар берди РИА Новости мухбири суд залидан.

Прокуратура Дадаев учун умрбод қамоқ жазосини сўраган.

"Дадаев 20 йил муддатли жазони қатъий режим колониясида ўташга ҳукм қилинди. Унга шунингдек 100 минг рубл миқдорида жарима белгиланди", — деб ҳукм ўқиган судья Юрий Житников.

Бундан ташқари, суд Дадаевни лейтенант унвони ва Жасорат орденидан маҳрум қилган.

Суд шунингдек, сиёсатчи ўлимида айбланган қолган айбланувчилар устидан ҳам ўз ҳукмини эълон қилган. Жумладан, қотилни ҳодиса жойидан олиб кетган Анзор Губашевни 19 йилга, унинг укаси Шодидни — 16 йилга, Немцовни кузатиб юрган Темирлан Эскерхановни — 14 йилга, Хамзат Бахаевни эса 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Уларнинг ҳар бирига 100 минг рубл миқдорида жарима белгиланган. Худди Дадаев сингари бу айбдорлар ҳам жазони қатъий тартибдаги колонияда ўташади.

Сизларга ҳукм тушунарлими деган саволга жазога тортилганларнинг барчаси "йўқ" деб жавоб берганлар. Дадаев эса "Худо сизларга судья" деган гапни айтган.

Ҳукмдан норози ҳимоячилар шикоят беришларини маълум қилганлар.

Айбловчи томон эса суд қароридан розилигини, аммо Дадаев муддати бўйича шикоят аризасини бериш нияти йўқ эмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, россиялик сиёсатчи Борис Немцов 2015 йилнинг 27 февралида Москворецк кўригида отиб кетилган. Заур Дадаев кўприк устида кетиб бораётган сиёсатчи ва унинг севгилиси кетидан югуриб келиб, Немцовга қарата олти марта ўқ узган.

579
Теглар:
Заур Дадаев, Борис Немцов

Мирзиёев Путинни умуммиллий овоз бериш муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади

122
(Янгиланган 14:17 02.07.2020)
Ўзбекистон раҳбари россиялик ҳамкасбини Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

“Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Владимир Путинни муҳим сиёсий тадбир – Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш жараёни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Президентлар фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда Ўзбекистон делегациясининг иштироки доирасида Москва шаҳрида ўтган икки томонлама учрашувнинг самарали натижаларини катта мамнуният билан қайд этдилар.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатъий эканликларини яна бир бор тасдиқладилар.

Бўлажак олий даражали ташрифлар кун тартибидаги масалаларга, шунингдек, коронавирус инфекцияси глобал миқёсда тарқалишининг мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича ўзаро мувофиқлашган чора-тадбирларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот чоғида халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди, МДҲ ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФ Конституциясига тузатишларни 77,92% овоз берувчилар қўллаб-қувватлагани хабар қилинган эди.

122
Здание Капитолия в Вашингтоне

АҚШ "толиблар билан тил бириктирганлик" учун Россияга қарши санкциялар киритмоқчи

154
АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пуллари тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Россияга нисбатан "толиблар билан тил бириктирганлиги учун" санкция киритиш зарур, деб ҳисоблайди. Аммо РФ ва "Толибон" ўртасидаги эҳтимолий алоқалар Москва ва Оқ уй томонидан рад этилиб келинмоқда.

"Биз Россияга қарши санкцияларни ҳозирнинг ўзидаёқ киритишимиз шарт", - деган Пелоси MSNBC каналига берган интервьюсида.

Сал олдин АҚШ демократ-сенатори Боб Менендес мамлакат мудофаа бюджетига толиблар билан бўлган эҳтимолий "тил бириктирув" учун президент Владимир Путин ва Россия ҳукуматига қарши санкцияларни назарда тутувчи тузатишларни киритган эди.

АҚШ миллий разведкаси директори Россия ҳукумати "Толибон" уюшмаси жангариларига улар Афғонистондаги америка аскарларига ҳужум уюштиришлари учун мукофот пулларини тўлаганликлари тасдиқлаган тақдирда ушбу санкциялар киритилади.

Бу иш шундай маълумот келиб тушган кундан 15 кун ўтмай амалга оширилиши лозим.

Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков, америкалик сенатор ташаббусини изоҳлар экан, АҚШда айни вақтда "кўплаб тушунтириши қийин" ҳолатлар юз бераётганини айтди.

Сал олдин Пентагон The New York Times  газетасида эълон қилинган, россия ҳарбий разведкасининг толиблар билан алоқалари ҳақидаги маълумотларни тасдиқловчи далилларга эга эмаслиги ҳақида маълум қилган эди.

АҚШ президенти Дональд Трамп, New York Timesдаги мақолага шарҳ берар экан, уни "навбатдаги буюртма" деб атади, ва на ўзига, на вице-президентга, на Оқ уй аппаратига шу пайтгача ҳеч ким руслар Афғонистондаги АҚШ қўшинларига ҳужум уюштирганлари ҳақида маълумот етказмаганлигини таъкидлади.

Ўз навбатида, "Толибон" радикал ҳаракати вакиллари Афғонистонаги халқаро коалиция контингентига ҳужум уюштириш учун пул маблағлари органликлари ҳақидаги маълумотларни рад этди.

 

154
Григорий Лукьянов

“Нозик ўйин”: эксперт АҚШнинг Ўзбекистон ва ЕОИИ ўртасидаги ҳамкорлигига муносабати ҳақида

6
Илгари Қўшма Штатлар Евроосиё интеграциясининг истиқболлари бўйича бир неча бор ишончсиз муносабат билдирган, ҳозир эса улар кутмоқда ва вазиятни кузатмоқда, деб ҳисоблайди сиёсат ва бошқарув департаменти (НИУ ВШЭ) катта ўқитувчиси Григорий Лукьянов.

"КоммерсантЪ" нашри ёзишича, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео ва Марказий Осиёнинг беш давлатидаги ҳамкасблари ўртасидаги музокаралардан сўнг, АҚШ Давлат департаменти АҚШнинг Марказий Осиё республикаларига таъсир ўтказиш учун Москва билан рақобат қилмаслигини кўрсатди. Хусусан, Давлат департаменти Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликка қарши эмас.

Сиёсат ва бошқарув департаменти (НИУ ВШЭ) катта ўқитувчиси Григорий Лукьянов АҚШ Давлат департаменти томонидан бир неча бор Евросиё интеграциясининг истиқболлари ва айрим давлатларининг, шу жумладан Марказий Осиёнинг ЕОИИдаги иштирокига шубҳа билан қараганини эслади.

“Менимча, ҳозирги шароитда позиция тубдан ўзгармади. Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи давлат сифатида иштирок этмоқда. Ўйлайманки, АҚШ аввалгидек, ҳозирги пайтда авж олиб бораётган постсовет ҳудудидаги интеграция субъектлари билан яқинлашиш жараёни яқин орада сусайишини кутмоқда. Бу шароитда АҚШ яна бир бор эълон қилиши мумкин: "Биз айтгандик-ку". Шунинг учун улар одатда кутилганидан ҳам нозикроқ ўйин олиб боришади. Улар расмий сиёсий мунозараларда Ўзбекистон раҳбариятига жиддий маънавий босим ўтказмайдилар. Кутишади ва вазиятни кузатиб боришади”, - деди эксперт.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳи:

"Тонкая игра": эксперт об отношении США к сотрудничеству Узбекистана и ЕАЭС
6