Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев: адабиёт ва санъат, ОАВларнинг бизнесга айланишига йўл қўймаймиз

1946
(Янгиланган 01:33 07.08.2017)
Ўзбекистон зиёлилари билан учрашувда президент Шавкат Мирзиёев "Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади", деган қатъият билан

ТОШКЕНТ, 3 авг — Sputnik. Ўзбекистонда адабиёт ва санъат, ОАВларнинг бизнезга айланишига ҳеч қачон йўл қўймаймиз, деб таъкидлаган Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашувда сўзлаган нутқи давомида.

"Ўзбекистонда адабиёт ва санъат, маданият, оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат бизнесга айланмаслиги шарт ва биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз", деган Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёев ўз маърузасида мамлакат маданияти ва санъатининг ривожланиш жараёнлари, бу борадаги ижобий тенденциялар билан бирга, айрим салбий ҳолатлар, уларнинг жамият ҳаётига таъсири холисона ва танқидий баҳоланиб, ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари ҳақида атрофлича фикр юритган.

Ижодий уюшмалар, Маданият вазирлиги ҳамда унинг таркибидаги бирлашма ва ташкилотлар фаолияти чуқур таҳлил этилган.

Ижодкор зиёлиларнинг бугунги кунда жамият ҳаёти, ислоҳотлар жараёнидаги ўрни ва вазифаси ҳақида муҳим ва долзарб фикрлар баён қилинган.

Президент халқ маънавий камолотида ижодкорларнинг хизмати беқиёс эканини алоҳида таъкидлаб, тараққиётнинг ҳозирги босқичида барча соҳалар вакиллари қатори маданият ва санъат аҳлидан ҳам янада фаоллик, янги-янги ижодий ғоя ва ташаббуслар билан яшаш, изланиш руҳи талаб этилаётганини таъкидлаган.

Президентимиз бўлиб ўтган очиқ ва самимий мулоқотнинг аҳамияти, мантиқий натижаси ҳақида сўз юритиб, "Бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади", деган фикрни қатъият билан таъкидлади.

Учрашувда сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси С.Ҳакимов, академиклар О.Салимов, Р.Убайдуллаева, Бадиий академия раиси А.Нуриддинов, Ўзбекистон халқ шоираси Ҳ.Худойбердиева, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби А.Слоним, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори С.Ғафурова, Ўзбекистон халқ артисти О.Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр Ҳ.Насимов, Бастакорлар уюшмаси раиси Р.Абдуллаев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ж.Пиязов ва бошқалар маданият, адабиёт ва санъат соҳасига кўрсатилаётган юксак эътибор, самимий мулоқот учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, белгилаб олинган мақсад ва вазифалар, яратилаётган шароит ва имкониятлар ижод аҳлини янги ва сермазмун асарлар яратишга руҳлантириши, барча ижодий ташкилотларни ўз фаолиятини қайтадан кўриб чиқиб, уни ҳар томонлама самарали ташкил этишга даъват этишини таъкидладилар.

1946
Теглар:
зиёлилар, Шавкат Мирзиёев, президент
Мавзу:
Мирзиёевнинг ижодкор зиёлилар билан учрашуви (14)