Алмазбек Атамбаев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

© Sputnik / Табылды КадырбековПрезидент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти сафарининг аниқ санаси ҳозирча маълум эмас.

ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Алмазбек Атамбаев Тошкентга расмий ташриф билан келишга тайёрланмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг Қирғизистонга сафари вақтида келишиб олинган, РИА Новости хабарига кўра.

Қирғизистон бош вазири Сооронбай Жээнбеков айтишига кўра, Ўзбекистон бош вазирининг ташрифи, мустақиллик йилларида амалга оширилган биринчи ташриф бўлган ва у "Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Тошкентга расмий ташрифи олдидан" амалга оширилган.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов прибыл с рабочим визитом в Кыргызстан - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Арипов ўзбек-қирғиз алоқаларини мустаҳкамловчи тадбирларни таклиф қилди

"Ҳукуматлараро комиссия мавқеи биринчи бор ҳукумат раҳбарлари даражасигача кўтарилди. Бу бизга энг долзарб муаммолар бўйича тезкор қарорлар қабул қилиш имконини беради. Бугун биз яқин келажак режасини туздик ва ўзаро маҳсулот алмашувини ошириш мақсадида мавжуд тўсиқларни олиб ташлашга қарор қилдик. Келажакда барча ҳаракатларни мамлакатларимиз орасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга қаратамиз", — деди  Жээнбеков.

Қирғизистон бош вазири айтишига қараганда Ўзбекистон Қирғизистонга қишлоқ хўжалик техникасини, автомобиллар ва маиший техника еткизиб беради. Қирғизистон бўлса қўшни мамлакатга озиқ-овқат маҳсулотлари, сут ва гўшт, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноати маҳсулотлари еткизиб беради.

Ўз навбатида, Абдулла Арипов ҳам ушбу ташрифдан мамнун эканини ҳамда учрашувлар дўстона ва самарали бўлганини хабар қилди.

"Бизда яқин келажакда ўзаро маҳсулот алмашувини оширишимиз, транспорт коммуникациялари имкониятларидан кенг фойдаланишимиз ва олдимизда турган вазифаларни босқичма-босқич ҳал қилишимиз учун барча имконият бор", — деди Арипов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов чоршанба куни Бишкекка ишчи ташриф билан келган эди. ташриф давомида Арипов ҳукуматлараро Чегарани демаркация ва делимитация қилиш ҳамда Савдо-саноат палаталари учрашувларида иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0