ТОШКЕНТ, 17 авг — Sputnik. Ўзбекистон президентининг 2017 йил 16 августдаги қарорига мувофиқ Сахиб Исмаилович Саифназаров Ўзбекистон Ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар қилди президент расмий веб-сайти.
Саифназаров Ўзбекистон Автомобил йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан ишлаган эди.
Саифназаров Шавкат Туляганов Ташқи савдо вазирлигидаги лавозимига ўтди. Туляганов жорий йил 7 августдаги қарорга асосан Ўзбекистон президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. 2019 йил 28 майда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни алмашиш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги битим имзоланганди.
Шавкат Мирзиёев ушбу халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида президент қарорини имзолади. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилди.
Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлиги немис томонига халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани юборади.
Аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги АҚШ ФБР билан махфий маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилинганди. Халқаро терроризм ва наркотрафикка қарши биргаликда кураш назарда тутилган.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Аброрхўжа Турдалиев Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Турдалиев зиммасига кредит ташкилотлари пруденциал назорати, кредит ташкилотларида молиявий мониторингни мувофиқлаштириш ва валюта назорати, кредит ташкилотларини инспекция қилиш йўналишларини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилди.
У 1979 йил Тошкент вилоятида туғилган. 2000 йили Тошкент молия институтини, 2013 йили Банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда мамлакат Марказий банкида етакчи иқтисодчиликдан бошлаб, бош иқтисодчи, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, департамент директори ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган.
Лавозимга тайинлангунга қадар эса, у Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори бўлиб ишлаб келаётганди.