Мирзиёев Полтавченкони қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 8 ноября принял губернатора города Санкт-Петербург Георгия Полтавченко
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 8 ноября принял губернатора города Санкт-Петербург Георгия Полтавченко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Санкт-Петербург шаҳри губернатори Георгий Полтавченкони қабул қилди

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik.  Шавкат Мирзиёев ва Георгий Полтавченко учрашувида Ўзбекистон ва Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги анъанавий яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Презентация УрГЭУ в РЦНК в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Урал иқтисодиёт университети Ўзбекистонлик талабаларни ўқишга таклиф қилди
Бугунги кунда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 200 миллион долларни ташкил қилмоқда. Санкт-Петербург шаҳрида 1 миллионга яқин ўзбекистонликлар меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда. Шаҳарнинг етакчи олий ўқув юртларида 3 мингдан зиёд ўзбек ёшлари таълим олишмоқда.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва етакчи корхоналар ўртасида кооперацияни кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Санкт-Петербург шаҳри губернаториПолтавченко  Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон билан устувор йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0