Ежегодная большая пресс-конференция президента РФ Владимира Путина

Путин Россия мудофааси ҳақидаги саволга латифа билан жавоб берди

2356
(Янгиланган 00:45 15.12.2017)
Россия ўз ҳарбий ҳаражатларига етарлича маблағ сарфлайди, деди Путин

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путиннинг катта матбуот-анжумани давом этмоқда. Путинга "Россия ўз мудофаасига қанча маблағ сарфлайди ва бу ҳаражатлар мамлакат иқтисодиётига зарар етказмайдими?", — деган савол берилди.

Путин мамлакат мудофааси ҳақидаги саволга жавоб берар экан, эскироқ латифани ёдга олиб, "ўз армиясини боқишни истамаган давлат, бошқа мамлакат армиясини боқади", дели ва худди шу мавзуда замонавийроқ латифани айтиб берди.

Собиқ офицернинг олдига ўғли келибди ва у ўғлидан:

— Мана бу ерда қисқа ханжар турганди, қани?, — деб сўрабди.

— Мени уришманг, мен уни қўшни ҳовлидаги болакайнинг соатига алмаштирдим, — жавоб берибди ўғил.

- Соатни кўрсатчи, ҳа, яхши соат. Лекин эртага уйимизга босқинчилар келиб, мени, ойингни, акаларингни ўлдиришса, синглингни зўрлашса… Сен уларга нима дейсан? Хайрли кеч, Москва вақти билан 12дан 30 дақиқа ўтди дейсанми?

Путиннинг латифасидан кейин залда кулги кўтарилди.

Россия президенти латифа ниҳоясида ҳарбий бюджетга кераклича маблағ сарфлаймиз, деди.

"Биз ҳарбий ҳаражатларимизни шундай тақсимланганмиз-ки, у хавфсизлигимизни таъминлаши ва шу билан бирга иқтисодимизга зарар етказмаслиги ҳолатлари инобатга олинган. Биз ўз ҳарбий ҳаражатларимизга 46 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлаймиз", — деди Путин ва мисол тариқасида АҚШда бу кўрсаткич 700 млрд долларга яқинлигини айтиб ўтди.

2356
Мавзу:
Владимир Путиннинг 2017 йилги катта матбуот-анжумани (4)