Шавкат Мирзиёев иштихонлик деҳқон Тошқувват Ражабов хонадонида бўлди

Мирзиёев деҳқон билан суҳбатда бой бўлиш сирини айтди

1325
Президент Шавкат Мирзиёев Иштихон тумани Хина қишлоғида яшовчи Тошқувват Ражабов хонадонига ташриф буюрди. Президент суҳбат давомида қандай қилиб фаровон ҳаётга эришиш мумкинлиги масаласига тўхталди

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Шавкат Мирзиёев иштихонлик деҳқон Тошқувват Ражабов хонадонида бўлди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

"Етмиш ёшдан ошган Тошқувват отанинг томорқасини кўрган одамнинг ҳаваси келади. Ҳамма жой саранжом-саришта. Мевали дарахтлар, мева-сабзавотлар экилган. Мўъжазгина иссиқхона ташкил этилган", — деб таъкидланган хабарда.

"Бир гапни ҳар доим айтаман: ҳеч ким четдан келиб бизга бир нарса қилиб бермайди. Боқимандалик, бефарқлик энг ёмон иллатлар. Дунёда ҳаракатсиз бой бўлган давлат ҳам, хонадон ҳам йўқ-ку! Биз ҳам фаровонликка фақат ўз меҳнатимиз, ўз ҳаракатимиз билан эришишимиз мумкин.

Мана, масалан, Хитойда 8 сотих ери бор одам бадавлат ҳисобланади. Бизнинг қишлоқларимизда бундан ҳам катта томорқалар бор. Ундан самарали фойдаланилса, халқимиз бемалол бой яшаса бўлади. Биз одамларни иш билан таъминлаш, оилаларга даромад манбаи яратиш ҳақида ўйлаяпмиз. Томорқа — тайёр ишчи жой, тайёр даромад", дея таъкидлади Ўзбекистон раҳбари.

Мирзиёев томорқачилик бўйича Самарқанд тажрибаси қилиш, аҳолига кўчат ва уруғ тарқатиш, ўсимликларни кимёвий воситалар билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди, дейилади хабарда.

1325
Махмуд Шухратович Истамов назначен прокурором Бухарской области.

Бухоро вилоятига янги прокурор тайинланди

160
Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Маҳмуд Истамов Бухоро вилояти прокурори бўлди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош прокурорининг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Маҳмуд Истамов Бухоро вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Истамов 2019 йил 23 июлидан Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маҳмуд Истамов 1979 йил 24 февралда Бухоро шаҳрида туғилган. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Адлия вазирлиги Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган. Кейинчалик мазкур бошқармада бош маслаҳатчи, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2004—2005 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази раҳбари, 2005—2006 йилларда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази бўлими бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. 2006 йилдан Президент девонига ишга ўтган.

Жумладан, 2006—2011 йилларда Президент девони Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг Адлия ва суд идоралари фаолияти масалалари бўйича инспектори, 2011—2014 йилларда Президенти девони Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш хизматининг Адлия идоралари масалалари шў’басининг етакчи инспектори, 2014—2017 йилларда Президент девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Сиёсий партиялар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси мудири бўлган.

2017 йил августига қадар Президент девони Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шўъбаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган. Шу йил 14 августида адлия вазири ўринбосари этиб тайинланган. 2019 йил январида эса унинг лавозими адлия вазирининг биринчи ўринбосари даражасига кўтарилган. 2019 йил 23 июлида эса Истамов Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимига сайланган.

160
Теглар:
Маҳмуд Истамов, Бош прокуратура, прокурор, Бухоро вилояти

Россия ва АҚШ орасида муносабатлар вектори ўзгармоқда сиёсатчи

420
(Янгиланган 14:57 20.01.2021)
АҚШ янги президенти Жо Байден, инагурациядан кейин дарҳол СНВ-3 шартномасини узайтиришни ният қилган.

ТОШКЕНТ, 20 янв - Sputnik. АҚШ янги маъмурияти 5 февралга қадар СНВ-3 шартномасини узайтиришни ният қилган. Плеханов номидаги РЭУ Сиёсатшунослик факультетти раҳбари, сиёсатчи Андрей Кошкин айтишига кўра, Оқ Уйнинг янги жамоаси СНВ-3 шартномаси муддатини узайтириш тарафдори бўлади ва ракеталарга қарши мудофаа тизимлари чекланишига рози бўлмайди.

“Байден маъмуриятининг ушбу режасини фақат қўллаб-қувватлаш мумкин. Ушбу  қадам қандайдир маънода АҚШ ва Россия Федерацияси орасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқалар векторини ҳам ўзгартиради. АҚШ раҳбариятининг ушбу ҳаракати – стратегик ядровий қуролланишни чеклашга қаратилган янгича сиёсатининг бошланиши бўлади ва келажакда янги, давлатлар ядровий қуролларини тўлиқ назорат остида сақлаб турувчи шартномаларга олиб келиши мумкин”, - деди Кошкин.    

Эслатиб ўтамиз, Россия ва АҚШ орасида имзоланган СНВ-3 шартномаси 2011 йилнинг 5 февралида кучга кирган эди. Унга кўра 7 йил ичида қуруқликдаги, самолётлар ва сув ости кемаларидаги  ядровий қурол ҳажми 700 континетлараро баллистик ракеталардан, 1 550 жанговар бош ва 800 та учирувчи установкадан ошмайди.

Айни дамда СНВ-3 - Россия ва АҚШ орасида амал қилаётган, қурол-яроғ миқдорини чеклашга қаратилган ягона шартномадир. Унинг муддати 2021 йилнинг 5 февралида тугайди.

420

Кремл "Путин қасри" ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди

568
(Янгиланган 20:21 20.01.2021)
Кремл Геленджикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган суриштирувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Кремл Геленджикдаги Владимир Путиннинг "қасри" ҳақидаги Алексей Навальний томонидан ўтказилган текширувни асоссиз сафсата ва компиляция деб атади.

Куни кеча Навальний жамоаси президент Қора денгиз қирғоғида 100 миллиард рублга қаср қургани тўғрисидаги материални эълон қилди.

"Биласизми, бу мавзу 3-4 йил олдин тармоққа ташланганди. Ва бу ҳолатда қуруқ сафсата қилинмоқда, мана бу ҳийла-найранглардан фойдаланишга бир неча бор уринишди. Кўпинча ўзларини қийнашмаяпти ҳам <...> ҳеч бўлмаганда бирон бир нарсани исботлаш эмас, ҳеч бўлмаганда тасвирлаб беришга минимал уринишлар билан” - деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

У ягона янгилик бу - "монтаж ҳикоялари"дан фойдаланиш бўлган, дея тахмин қилди.

"У ерда, маълум бир қасридаги бассейнда, Путиннинг Енисейда сузиб юргани акс этган <...> бутун дунёда тарқалган <...> тасвирлар қўшиб қўйилган. Бу шундай қуруқ констатация", - деб тушунтирди Кремл вакили.

Бундан ташқари, Песков россияликларни "ФБК муттаҳамларига" пул ўтказмасликка чақирди, бундай текширувлар – бу фирибгарлик эканлигини таъкидлади.

"Давлат раҳбарига қарши тайёрланган ва тайёрланаётган ахборот хужумлари ҳақида аллақачон бизга маълум. Улар бўлган, афсуски, давом этади. Бу ҳолатда президент мавжуд бўлмаган мулкка эгалик қилишда айбланмоқда. Бутун мол-мулк Россия президенти томонидан ҳар йили декларацияланади ва чоп этилган йиллик декларацияда акс этган", - деб хулоса қилди Песков.

568
Теглар:
Навальний, Кремль, Москва, Россия
Мавзу бўйича
Кремль ЕИнинг Навальний туфайли санкцияларига муносабат билдирди
Олимпиада-Навальний жанжали: АҚШ ва Британия энг қимматли нарсасини қутқармоқда
Лавров ЕИнинг Навальний туфайли санкцияларига муносабат билдирди
Навальний иши: Россия Европа Иттифоқига қарши санкция қўллади
Навальний билан боғлиқ ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатишга асос йўқ - Лавров
Коронавирус, Беларусь, Қорабоғ ва Навальний: РФ ташқи разведка раҳбари билан интервью