Тошкентда "Марказий Осиё + Европа Иттифоқи" форматида учрашув ўтказилади

© Spuntik / Дмитрий АстаховПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик" конференциясида иштирок этиш учун бир неча мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари келган.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Бугун, 26 март куни Тошкентда "Марказий Осиё + Европа Иттифоқи" форматида учрашув бўлиб ўтади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Россия, Туркия ва Покистон вазирларини қабул қилади

Бу ҳақда душанба куни симпозиумлар саройида бўлиб ўтган тадбирда матбуот хизмати раҳбари Шерзод Қудратхўжаев хабар қилди.

Учрашувда Афғонистон муаммоси бўйича муҳим хавфсизлик, иқтисодий ҳамда ижтимоий масалалари батафсил муҳокама қилинади.

Эслатиб ўтамиз,  кўра, халқаро анжуманда иштирок этиш (23 март ҳолатига) таклифини қуйидагилар тасдиқлаганлар: БМТнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Тадамичи Ямамото, БМТ Бош котибининг махсус вакили — МОПДММ раҳбари Наталья Герман, Еврокомиссия вице-президенти, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини, Россия, Туркия, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ТИВ раҳбарлари, Ҳиндистон Ташқи ишлар масалалари давлат вазири, АҚШ, Хитой, Эрон, Саудия Арабистони ва Туркманистон ташқи ишлар муассасалари раҳбарлари ўринбосарлари, Буюк Британия, Германия. Италиянинг Афғонистон ва Покистон бўйича бўйича махсус вакиллари, Япония ТИВ махсус маслаҳатчиси, Қатар ТИВнинг махсус элчиси. Шунингдек, НАТО, ОДКБ, Франция ва Бирлашган Араб Амирликларидан олий мартабали делегациялари.

Янгиликлар лентаси
0