ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Расмий Қобул ва "Толибон" ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни йўлга қўймасдан Афғонистонда ҳақиқий тинчликка эришиб бўлмайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентдаги "Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик" номли юқори даражадаги халқаро анжуманда айтди.
"Марказий Осиё бизнинг ташқи сиёсатимизда муҳим ўрин эгаллайди. Қозоғистон ва Қирғизистон билан ЕИИҲ орқали ҳамкорлик қиламиз. 9 ой ичида Россиянинг Марказий Осиёга кўмаги 6 миллиард доллардан ошиб кетди", — деди Сергей Лавров.
Вазир конференция мазмун-моҳияти, Тошкент анжуманининг якуний ҳужжати ва афғон муаммосини сиёсий ҳал қилиш масаласи бўйича ҳамкорликдаги келгуси саъй-ҳаракатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
"Афғонистон можаросини куч билан ҳал бўлмайди. Фақат афғон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасидан конструктив мулоқотни йўлга қўйиш орқали ҳақиқий тинчликка ва барқарорликка эришиш мумкин", — деди Сергей Лавров.
Лавровнинг сўзларига кўра, Россия минтақада иттифоқ ва шерик давлатлар билан яқин ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. 2019 йил 28 майда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида махфий ахборотни алмашиш ва ўзаро муҳофаза қилиш тўғрисидаги битим имзоланганди.
Шавкат Мирзиёев ушбу халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида президент қарорини имзолади. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати юқорида кўрсатилган халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгилди.
Ўзбекистон Ташки ишлар вазирлиги немис томонига халқаро шартнома кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси томонидан зарур бўлган давлат ички процедуралари бажарилганлиги тўғрисидаги тегишли билдиришномани юборади.
Аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги АҚШ ФБР билан махфий маълумотлар алмашишни йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилинганди. Халқаро терроризм ва наркотрафикка қарши биргаликда кураш назарда тутилган.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Аброрхўжа Турдалиев Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Турдалиев зиммасига кредит ташкилотлари пруденциал назорати, кредит ташкилотларида молиявий мониторингни мувофиқлаштириш ва валюта назорати, кредит ташкилотларини инспекция қилиш йўналишларини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилди.
У 1979 йил Тошкент вилоятида туғилган. 2000 йили Тошкент молия институтини, 2013 йили Банк-молия академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда мамлакат Марказий банкида етакчи иқтисодчиликдан бошлаб, бош иқтисодчи, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи, департамент директори ўринбосари каби лавозимларда фаолият юритган.
Лавозимга тайинлангунга қадар эса, у Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори бўлиб ишлаб келаётганди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси аҳолини қаттиқ совуқ бўлиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар қилди Sputnik Тожикистон.
Тожикистон метеорология агентлигининг хабар беришича, республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида 29 январга қадар совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Кечаси баъзи туманларда термометр минус 16-21 даражагача тушади, ТБАОнинг шарқий қисмида 36-41 даража совуқ бўлиши кутилади. Помирнинг шарқий қисмида - Булункулда ҳарорат 51-53 даражагача пасаяди.
Фавқулодда вазиятлар қўмитаси фуқароларга хавфсизлик чораларига риоя қилиш зарурлиги ҳақида эслатди.
Аввалроқ, январь бошида Тожикистонга минус 40 даражадаги Сибир совуғи келиши ҳақида хабар бергандик.