Туркманистон президенти Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди

© Фотохост-агентство. / Медиабанкка ўтишПрезидент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов
Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркманбошининг Ўзбекистонга ташрифи "Ўзбекистон 24" телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилди

ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов бугун Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Туркманбошининг Ўзбекистонга ташрифи "Ўзбекистон 24" телеканали орқали тўғридан тўғри эфирга узатилди.

"Ўзбекистон 24" хабарига кўра, ташриф дастурида давлат раҳбарларининг Тошкент шаҳридаги Ашхобод паркининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. 

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Туркманистон етакчи иқтисодий тузилмаларининг бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Музокаралар якуни бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, таълим ва спорт соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0