Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган

Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи расман тасдиқланди

558
(Янгиланган 20:57 25.04.2018)
Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Комил Алламжонов бу ҳақда расман маълум қилди

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон 29 апрел куни Ўзбекистонга расмий ташриф уюштиради, деб хабар қилди Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистон президенти матбуот-котиби Комил Алламжонов.

"Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга 2017 йил октябрдаги давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янги босқичга олиб чиққан эди. Давлат раҳбарлари телефон орқали бир неча бор суҳбатлашиб, фаол мулоқот қилиб келмоқда.

Президентимизнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған 29 апрель куни мамлакатимизга ташриф буюради. 30 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтадиган музокараларда савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. 1 май куни Туркия Президентининг Бухорони зиёрат қилиши режалаштирилган", — дейилади хабарда.

558
Теглар:
ташриф, Recep Tayyip Erdoğan, Ўзбекистон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев аҳолини ишга жойлашда фаол бўлмаган 6 раҳбарни ишдан олди

290
(Янгиланган 22:53 08.07.2020)
Фарғона тумани ҳокими, Яккабоғ тумани прокурори, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

ТОШКЕНТ, 8 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш давомида эҳтиёжманд аҳолини ишга жойламаган 6 раҳбарни ишдан олди. Бу ҳақда АОКА тегерам-каналида хабар берилди.

Президент камида 257 минг нафар муҳтож оилалар вакилларини ишга жойлаштириш, 37 мингта хонадонга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратиш зарурлигини қайд этди.

Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст секторларнинг 6 нафар раҳбарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди. Булар – Фарғона тумани ҳокими Носиров, Яккабоғ тумани прокурори Мустафаев, Ғузор ва Чортоқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Рахмонов ва Абдурайимов, Муборак тумани ва Қўқон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Темиров ва Турдиқулов.

Етти нафар раҳбарга нисбатан охирги огоҳлантириш сифатида "ҳайфсан" эълон қилинди. Булар – Шўрчи тумани ҳокими Худайберганов, Каттақўрғон, Косон ва Пайариқ туманлари ички ишлар бошқармалари бошлиқлари Отамуродов, Отакулов ва Шермухамедов, Нарпай, Ғаллаорол туманлари ва Гулистон шаҳар солиқ инспекциялари бошлиқлари Деҳқонов, Мамаев ва Раджабов.

290
Марк Эспер

Пентагон раҳбари Россия муфаффақиятли "жиловлангани" ҳақида ҳисобот берди

350
Эспернинг айтишича, ўтган бир йил давомида Пентагон Шимолий Корея ва Эрон сингари эътибордан қолган мамлакатлар, шунингдек, яқин рақиб давлатлар - Россия ва Хитой томонидан содир этилган агрессив ҳаракатларни жиловлай олди

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Пентагон раҳбари Марк Эспер фаолиятининг биринчи йилида Россия муваффақиятли "жиловлангани" ҳақида ҳисобот берди. РИА Новости хабари асосида.

"Ўтган бир йил давомида (мудофаа) вазирлиги … Шимолий Корея ва Эрон каби эътибордан қолган мамлакатлар, шунингдек, яқин рақиб давлатлар - Россия ва Хитой томонидан содир этилган агрессив ҳаракатларни жиловлади", - деди у ўзининг бир йиллик фаолияти муносабати билан Пентагон сайтида эълон қилинган видеода.

Эспер мисоллар тариқасида амалга оширилган ёки амалга оширилиши қўллаб-қувватланган ва натижасида "жанг мойдонидан ўнлаб энг етакчи террорчилар йўқ қилинган" контртеррористик операцияларни, Форс қўлтиғи ёки Жануби-Хитой денгизидаги баҳсли сувларда кемалар ҳаракати ва савдо эркинлиги сақлаб қолинганини келтириб ўтган.

350