Завершился визит президента Турции Реджепа Тайипа Эрдогана в Узбекистан

Эрдўғоннинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди

467
(Янгиланган 17:55 01.05.2018)
Ражаб Тойиб Эрдўғонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунланди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

Ташриф "самарали ва мазмунли бўлди", — дейилади хабарда.

Эслаб ўтамиз, давлат раҳбарларининг Кўксаройда бўлиб ўтган музокаралари натижасида 25 та ҳужжат имзоланди. Экспомарказда икки мамлакат ишбилармонлари 3 миллиард долларлик келишувларга эришди.

Бухоро зиёрати учрашувларга қўшимча мазмун бахш этди.

Шунинг билан Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи ниҳоясига етди.

 

 

467
Теглар:
Эрдўғон, Мирзиёев
Мавзу:
Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи (9)