Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев

Мирзиёев Трамп таклифига биноан Америкага расмий ташриф уюштиради

692
(Янгиланган 10:16 10.05.2018)
Президент Мирзиёев Вашингтонда Трамп билан учрашади, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади

ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трампнинг таклифига биноан 2018 йил 15-17 май кунлари илк расмий ташриф билан АҚШда бўлади, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон — АҚШ ҳамкорлигининг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Вашингтонда Мирзиёев, шунингдек, АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Расмий ташриф якунида икки мамлакат раҳбарлари "Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари: стратегик шериклик янги даврининг бошланиши" деб номланган Қўшма баёнотни имзолаши, турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши кутилмоқда.

692
Теглар:
Америка, Трамп, Мирзиёев