Россия "яккаланиб" қолади, дея огоҳлантирди Британия контрразведка раҳбари

© AFP 2023 / Fabrice CoffriniБританский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне
Британский флаг на фоне Биг-Бена в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Паркер, деб ёзади Bloomberg, Россия ҳукуматини халқаро ҳуқуқни "ўта қўпол тарзда бузганликда" айблайди. Бундан ташқари, Британия контрразведкаси раҳбари "Скрипаль иши" билан боғлиқ" "Россия дезинформацияси" даражасини "мисли кўрилмаган", дея баҳоламоқчи

ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Буюк Британия MI5 контрразведка хизмати раҳбари Эндрю Паркер душанба куни Берлинда европалик ҳамкасблари билан учрашувда сўзлаган нутқида Россияга уни яккалаб қўйиш билан таҳдид қилиш режаси борлигини маълум қилди, бу ҳақда Bloomberg нашрига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.

Штаб-квартира НАТО в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон
Америкалик генерал Россия фақат кучни тушунади, деб айтди

Нашрга кўра, Паркер ўз нутқи давомида Разведка Бош бошқармаси собиқ ходими Сергей Скрипалнинг заҳарланишини Кремл томонидан содир этилган "қасддан қилинган ва аниқ бир мақсадни кўзлаган акт", дея атаган. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар, Россия дунё ҳамжамиятида "янада яккаланиб қолишига" олиб келади, дейилади нутқ матнида.

Паркер, деб ёзади Bloomberg, Россия ҳукуматини халқаро ҳуқуқни "ўта қўпол тарзда бузганликда" айблайди. Бундан ташқари, Британия контрразведкаси раҳбари "Скрипаль иши" билан боғлиқ" "Россия дезинформацияси" даражасини "мисли кўрилмаган", дея баҳоламоқчи.

Британиянинг Солсбери шаҳарчасида 14 март куни британиялик шпион Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган эди. Британия томони Скрипалларнинг заҳарланишида Россиянинг қўли борлигини таъкидламоқда, Россия эса буни қатъий инкор қилиб келяпти.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, ОЗХО томонидан ҳодиса жойидан олинган намуналарни таҳлил қилган Швейцария тадқиқот маркази, Скрипалларни заҳарлашда BZ моддасидан фойдаланилган, деган хулосага келди. Бу модда АҚШ ва Британия қурол-аслаҳалари ҳисобида турган, на Россия ва на СССРда ишлаб чиқарилмаган.

Янгиликлар лентаси
0