Мирзиёев Путинни Россия куни билан табриклади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПрезидент РУз Шавкат Мирзиёев
Президент РУз Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия куни 12 июн куни нишонланади. Бу Россиядаги энг ёш байрамлардан бири ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 12 июн — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни 12 июнь — Россия куни билан табриклади, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Россия куни 12 июн куни нишонланади. Бу Россиядаги энг ёш байрамлардан бири ҳисобланади.

Россия куни байрами нишонланадиган санада илм-фан ва технология, адабиёт ва санъат, шунингдек, эришилган буюк гуманитар ютуқлар соҳаларида Россия Федерациясининг Давлат мукофотини топшириш маросими ўтказилади.

Тақдирлаш маросими 12 июнь куни Кремлда бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0