Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан табрикномалар йўллади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти қарорига асосан республикада 15-17 июнь кунлари Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида нишонланади.

ТОШКЕНТ, 15 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити муносабати билан қатор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарларини табриклади, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Жумладан, Афғонистон, Бангладеш, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Иордания, Кувайт, Малайзия, Миср, Озарбайжон, Покистон, Саудия Арабистони, Сингапур, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Эрон, Ўмон, Қатар, Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Ислом тарақиёт банки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий камиссарияти, Кавказ мусулмонлари идораси каби халқаро ташкилотлар раҳбарларига табрикномалар йўллади.

Янгиликлар лентаси
0