Тошкентда БМТнинг Марказий Осиёга бағишланган йиғилиши бўлиб ўтади

© Sputnik / Рамиз БахтияровФлаги стран-участниц конференции по обеспечению безопасности и устойчивого развития в Центральной Азии
Флаги стран-участниц конференции по обеспечению безопасности и устойчивого развития в Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ассамблеясининг "Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминаш учун минтақавий ва халаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш"га бағишланган давра суҳбати ўтказилади

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 12 июл куни Тошкентда БМТ Бош Ассамблеясининг "Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш учун минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш" тўғрисидаги резолюциясининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ.

Американский эксперт  и политолог Фредерик Старр - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёевнинг сиёсати Марказий Осиёни муҳим минтақага олиб чиқди - Фредерик Старр
Тадбир Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кўмагида ташкил этилади.

Тадбирнинг асосий мақсади — БМТнинг Марказий Осиё бўйича резолюцияси моҳиятини ва аҳамиятини, шунингдек, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлашда минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик компанияси, Фанлар академияси, Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари, хорижий мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар иштирок этади.

Янгиликлар лентаси
0