Самарқанд вилояти ҳокими туманлардаги раҳбарларни алмаштирмоқда

© Sputnik / Михаил ПалинчакПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иккита туман ҳокимлари ўзгарганлиги ҳақида хабар берилди

ТОШКЕНТ, 1 авг - Sputnik. Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов туманлардаги раҳбарларни янгиламоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот-хизмати хабарига кўра, 2017 йил февраль ойидан буён Паст Дарғом тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Собиржон Эргашев ўз аризасига кўра туман ҳокими вазифасидан озод этилди.

Эркинжон Турдимов - Sputnik Ўзбекистон
Кутилмаган текширув: Эркинжон Турдимов раҳбарлар ишини текширмоқда

Шу пайтгача Тойлоқ тумани ҳокими вазифасида фаолият кўрсатган Баходир Саъдуллаев Паст Дарғом тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

 

Тойлоқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимини 2014 йил сентябрь ойидан буён "Агробанк" Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган Баходир Бобоназаров эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0