м

"Толибон" делегацияси Ўзбекистонга келди

1318
Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати мамлакатга "Толибон" делегацияси келганлиги ҳақида хабар берди.

"2018-йилнинг 7-10-август кунлари Доҳа шаҳрида жойлашган “Толибон” ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Шер Муҳаммад Аббас Станикзай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга амалий ташриф билан келди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, “Толибон” ҳаракати делегацияси Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган.

Учрашувда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнининг истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

1318