Жанубий ва Шимолий Кореялар саммитининг тахминий санаси айтилди

© Korea Summit Press Pool / Pool via ReutersЛидеры КНДР и Южной Кореи Ким Чен Ын и Мун Чжэ Ин
Лидеры КНДР и Южной Кореи Ким Чен Ын и Мун Чжэ Ин  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сешанба куни икки Корея вакиллари саммитни сентябр ойида Пхеньянда ўтказиш ҳақида келишиб олдилар

ТОШКЕНТ, 14 авг — Sputnik. Шимолий ва Жанубий Кореялар саммити 12-13 сентябр кунлари бўлиб ўтиши мумкин, деб таъкидлади жанубий кореянинг JTBC телеканали дастурида Жанубий Корея президентининг миллий бирлашиш масалалари, халқаро масалалар ва миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Мун Чжон Ин.

Лидеры КНДР и Южной Кореи Ким Чен Ын и Мун Чжэ Ин - Sputnik Ўзбекистон
КХДР ва Жанубий Корея президентлари демаркацион чизиқда учрашишди

"(Учрашув – таҳр.) 12-13 сентябр кунлари ўтказилади", — дея иқтибос келтиради маслаҳатчи сўзларидан Япониянинг Jiji агентлиги.

Юқори мартабали амалдорнинг сўзларига кўра, Шимол ва Жануб етакчиларининг учрашуви 9 сентябрда бўлиб ўтмаслиги эҳтимолга яқин, чунки бу вақтда Пхеньян мамлакат ташкил топганининг 70 йиллигини нишонлайди.

Шу билан бирга, Мун Чжо Иннинг қўшимча қилишича, Шимол ва Жануб ўртасида уруш барҳам топгани ҳақида сентябр ойи охирида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясида эълон қилиш эҳтимоли "пасайган", бироқ у бу имкониятни тўлиқ йўққа чиқармади, "агар ғайрат қилинса, имконсиз нарсанинг ўзи йўқ", деди у.

КНДР отмечает 60-ю годовщину окончания Корейской войны - Sputnik Ўзбекистон
Жанубий ва Шимолий Корея етакчилари биргаликда дарахт экадилар

Сешанба куни икки мамлакат вакиллари саммитни сентябр ойида Пхеньянда ўтказиш ҳақида келишиб олдилар.

Жанубий Корея ва КХДР етакчиларининг илк учрашуви жорий йил 27 апрел куни Пханмунджомда бўлиб ўтган эди, шундан сўнг улар май ойида, Сингарпурда 12 июнда ўтказиладиган Америка-Шимолий Корея саммити олдидан яна бир марта учрашган эдилар.

Янгиликлар лентаси
0