Сэм Браунбэк

АҚШнинг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Ўзбекистонга келади

147
Сэм Браунбэк 10-19 сентябрь кунлари давомида Украина, Польша ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

ТОШКЕНТ, 11 сен — Sputnik. АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси Сэм Браунбэк Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилди АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, Сэм Браунбэк 10-19 сентябрь кунлари давомида Украина, Польша ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ўзбекистонда элчи диний эркинлик соҳасидаги сўнгги ислоҳотларни муҳокама қилиш учун юқори лавозимли амалдорлар билан учрашади.

Сэм Браунбек 2018 йил 1 февралдан АҚШ Давлат департаментининг халқаро диний эркинлик масалалари бўйича элчиси лавозимида фаолият олиб бормоқда. 

147