СПУТНИК_Лавров высказал предположение о планах США на "Джебхат ан-Нусру" в Сирии

Россия ва АҚШ муносабатлари заҳарланган, деб баёнот қилди Лавров

781
"Бунақа сиёсатда узоқ муддатли муваффақиятга эришиш мумкин, деб ўйламайман", - деди Россия Ташқи ишлар вазири

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Россия-Америка муносабатлари айни вақтда "заҳарланган", - деди Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Шарқий иқтисодий форум-2018 тадбири доирасида ёш дипломатларга.

Лавровнинг сўзларига кўра, Россия-Америка муносабатлари "айни вақтда ҳаддан зиёд заҳарланган".

Вазир "нимадир сал бошқача кетса" мажбурий чора таъсирларини эълон қилиш АҚШ қоидасига айланиб қолганини қўшимча қилди.

"Бунақа сиёсатда узоқ муддатли муваффақиятга эришиш мумкин, деб ўйламайман", - деб таъкидлади Лавров.

Россия ТИВ раҳбари АҚШ "Ҳозир Суриядаги ҳолат сингари у ёки бу вазиятда бир-бирига қарши ўйин кўрсатиш, экстремизм таҳдидларини айни вақтдаги мақсадига эришишда  эмас"терроризм сингари таҳдидларга биргаликда курашиш тушунчаси устун келишига умид билдирди.

Тўртинчи Шарқий иқтисодий форум Узоқшарқ федерал университути кампуси майдончасида Русский оролида 11-13 сентябр санасида ўтказилмоқда.

781