Шерзод Шерматов, Министр народного образования

Биргаликда ўқитувчиларимиз обрўсини оширишга ҳаракат қилайлик - Шерматов

333
“Агарда қандайдир кийимига эътироз бўлса уни оммага муаммо қилиб кўрсатгандан кўра ўқитувчини ўзига айтиб қўйиш яхшироқ бўларди”, – деб ёзган Шерматов.

ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов журналистларга илтимос билан чиқди.

Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг маълум қилишича, халқ таълими тизимидаги фаолиятининг биринчи кунларида мактабларда жуда кўп муаммолар йиғилиб қолганлиги, улар қолиб иккинчи даражали бўлган форма ҳақида жуда кўп муҳокамалар бўлаётгани ҳақида айтиб ўтган.

“Лекин, афсуски, ҳалигача шу масала муҳокамада. Менимча, ушбу масалага нуқта қўйиш вақти келди.

Журналистлардан илтимос, биргаликда ўқитувчиларимиз обрўсини оширишга ҳаракат қилайлик, обрўсини тўкишга эмас. Ўзи шундоқ ҳам яхши ўқитувчи топиш қийин. Агарда қандайдир кийимига эътироз бўлса уни оммага муаммо қилиб кўрсатгандан кўра ўқитувчини ўзига айтиб қўйиш яхшироқ бўларди.

Ўзи умуман, телевидение орқали кимнидир рухсатисиз танқид қилинаётганда иқтисодий ривожланган давлатлардагидек имкони борича уни таниб бўлмайдиган қилиб юзини кўрсатмасдан амалга ошириш тўғри бўлади, айниқса ёш болаларга бу жуда салбий таъсир қилади”, - деб ёзган вазир Facebook’даги саҳифасида.

333
 Государственный департамент США

"Россия пропагандаси" ҳақидаги ҳисоботга АҚШдаги РФ элчихонаси изоҳ берди

72
(Янгиланган 16:34 06.08.2020)
Аввалроқ, Давлат департаменти қошидаги Глобал ҳамкорлик маркази "Россия дезинформацияси устунлари" ҳақида ҳисоботни эълон қилган бўлиб, унда "Россия тарғиботи" концепцияси тизимлаштирилган эди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Давлат департаментининг "Россия пропагандаси" ҳақидаги ҳисоботи Москванинг АҚШ билан ҳамкорликни қайта тиклаш бўйича таклифларини "сўндириш"га мўлжалланган, дея баёнот берди Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси.

Аввалроқ, Давлат департаменти қошидаги Глобал ҳамкорлик маркази "Россия дезинформацияси устунлари" ҳақида ҳисоботни эълон қилган бўлиб, унда "Россия тарғиботи" концепцияси тизимлаштирилган эди. Жумладан, "пропаганда" таърифи давлат томонидан молиялаштирилган Россия ОАВларига нисбатан қўлланилди.

Дезинформацияларга мисол сифатида жумладан, Sputnik, РИА Новости, RT, Биринчи канал, Россия 24 ва бошқа медиа-ресурслар сарлавҳалари келтирилганди.

Дипломатик ваколатхона "АҚШни танқид қилишга журъат қиладиган" Россия ва хорижий ОАВларига "улар синчковлик билан текширилиши мумкинлиги" ҳақида ёдда тутишлари лозимлиги, қолаверса уларнинг америка ижтимоий тармоқларидаги ресурслари ҳеч қандай тушунтиришларсиз блоклаб қўйилиши ҳақида маслаҳат берди.

Элчихона таъкидига кўра, Давлат департаментига "муқобил ахборот манбаларининг мавжудлиги сира ёқмайди". Уларни обрўсизлантириш учун "жиддий ресурслар жалб қилинган".

"Вашингтонга зид бўлган ҳар қандай овоз Кремл ва Россия махсус хизматларига хизмат қилувчи "дезинформация", дея эълон қилинади", - деган дипломатлар Фейсбукда эълон қилинган изоҳларида.

Элчихона докладда келтирилган мантиқсиз таъкидлардан мисол келтирган. Хусусан, АҚШ ташки сиёсий идораси "расмий ҳукумат коммуникациялари" рўйхатига ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский ва "Говорит Москва" хусусий радиосини қўшиб қўйган.

"Агар бу америкалик ҳамкасблар томонидан ўта синчковлик билан қурилган конструкция чўққиси бўлса, у ҳолда у кўпроқ картадан ясалган уйчага ўхшайди", - деган элчихона вакиллари.

АҚШ Давлат департаменти "Россия томонидан бўлаётган хабарларни сохталаштириш ва пропагандага қарши туриш учун" учун 2021 йил учун давлат бюджетидан 138 миллион доллар сўраган. Кремль ва РФ ТИВ бундан олдин ҳам Россия номига дезинформация бўйича қўйилаётган айбловларни кўплаб маротаба рад этган.

АҚШда чет эл бўйича хабарлар давлат агентлиги - "Америка Овози" ва Озодлик/Озод Европа радиоси бош тузилмаси мавжуд бўлиб, уларни РФ Адлия вазирлиги бошқа ОАВлар билан бир қаторда хорижий агентлар рўйхатига киритган. 1994 йилдан буён BBG деб номланган ташкилот 2018 йилда АҚШнинг глобал ОАВлари бўйича агентлиги (USAGM) этиб қайта номланган. Унинг доирасида фақатгина интернетда узатиладиган теле-дастурлар ишлаб чиқарилади. Агентлик тўлалигича АҚШ бюджетидан молиялаштирилади, 2017 йилда унинг харажатлари 748 миллион долларни ташкил этди.

72

Шавкат Мирзиёев Ливан халқига чуқур таъзия билдирди

139
(Янгиланган 15:54 05.08.2020)
Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш муносабати билан Ливан президентига ҳамдардлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 5 авг — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Байрут бандаргоҳида юз берган кучли портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ливан президенти Мишель Аунга ҳамдардлик билдирди.

“Давлатимиз раҳбари Ливан халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдирди”, - дейилган президент матбуот хизмати хабарида.

Ливан пойтахти Байрут шаҳридаги даҳшатли портлаш кеча юз берди. Тахминларга кўра, бадаргоҳдаги 2014 йилда кемадан мусодара қилинган 2750 тонна аммиак селитраси портлаб кетган. Портлашдан шаҳарнинг тенг ярми жабр кўрган. Касалхоналар жароҳатланганлар билан тўлиб тошган.

Ливан ҳукумати фожиа қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, 100 ортиқ киши қурбон бўлган, тўрт мингга яқин киши жабрланган. Кўплар бедарак йўқолган.

139
Мясо, перец, чеснок и помидор на разделочной доске. Иллюстративное фото

Гўшт бўлаги тахтакачда “тирилиб кетди” - интернет фойдаланувчилари шокда

0
Гўшт бўлаги кесиш тахтасида қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларни шок ҳолатига солди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Гўшт бўлаги ёғоч тахтада қимирлаши акс этган видео Twitter фойдаланувчиларини шок ҳолатига солди.

Видеони малазиялик Yo!Artist никли фойдаланувчи жойлаштирди. Аёл ёзишича, унинг онаси гўштни пиширмоқчи бўлган эди, аммо у томир уриш бошлаганда қўрқиб кетди ва фикридан қайтди.

Видеони кўрган кўпчилик фойдаланувчилар чиндан ҳам даҳшатга тушганини тан олди.

Бошқалар эса “бу ерда қўрқинчли нарсанинг ўзи йўқ – янги хом гўштда нерв тўқималари маълум вақт давомида қимирлашни давом этади”, - деб изоҳ ёзишди.

Видео ролик 950 минг марта томоша қилиниб, 13 мингга яқин изоҳ тўплади.

0