Даниель Розенблюм

АҚШнинг янги элчиси ҳақида нималар маълум бўлди

620
АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Даниел Розенблумнинг таржимаи ҳоли.

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Сенати 18 сентябрь куни АҚШнинг Ўзбекистодаги Фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида Даниел Розенблумни тасдиқлади.

АҚШ Сенати саҳифасида жойлаштирилган таржимаи ҳолида Даниэл Розенблум ўзи ҳақида қуйидагиларни айтиб берган:

Мен Оҳаё шататининг Кливленд шаҳри яқинида Эвелин ва Льюис Розенблумлар оиласида туғилдим. Онам диний мактабида ўқитувчи бўлиб отам Америка космик агентлигида (NASA) кимёгар бўлиб ишларди.

1960 йилларда отам Луис Розенблум СССРда яҳудийлар ҳуқуқлари чекланишига қарши намойишларнинг фаол иштирокчиси эди ва кейинчалик отам Америкада ташкил қилинган Совет яҳудийлари иттифоқига аъзо бўлди.

Мен жамоат ҳаётида фаол иштирок этишни ёшлигимдан ўз отамдан ўрганганман. Отамнинг ушбу фаолияти, менинг кейинчалик ҳаёт йўлимга ҳам катта таъсир кўрсатди. Мен Россия тарихи, тили ва адабиётини чуқур ўргана бошладим. Кейинчалик "Совет илимлари" бўйича магистр бўлдим. 

Ташқи Ишлар департаментига кириш олдидан, 1991 йилда мен ННТ (Нодавлат нотижорат ташкилот) вакили сифатида собиқ Иттифоқ республикаларида ва шарқий Европада меҳнат ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш соҳасида ишладим.

1997 йилдан бошлаб Давлат департаментида, қўлга киритган билимларим тажрибамдан фойдаланган ҳолда ишлай бошладим. Менинг вазифам собиқ Иттифоқ республикаларига АҚШ ёрдамини координация қилиш эди.

2014 йилдан бошлаб, мен Марказий Осиё мамлакатларига жумладан Ўзбекистонга нисбатан сиёсат ишлаб чиқариш ва дипломатик муносабатларни бошқариш билан шуғулландим. 

Қариндошларим ва дустларимнинг нима учун АҚШ Ўзбекистон билан шуғулланиши керак деган саволларига менининг жавобим одатда икки қисмдан иборат: 

Биринчидан, Ўзбекистон ва Марказий Осиёда нима бўлаётгани АҚШ хавфсизлигига жуда катта таъсир кўрсатади. Биз ушбу мамлакатлар тинч-тотув, инсон ҳуқуқлари ҳимояланган ҳолда ривожланишини истаймиз. Акс ҳолда бу бизга қиммага тушади. Биз 1990 йилларда Афғонистонда нима бўлганини яхши эслаймиз. Шунинг учун тинч ва барқарор Ўзбекистон АҚШ учун жуда мумҳим.

Иккинчидан, охирги 25 йил давомида бизнинг мамлакат коммунизм инқирозидан сўнг пайдо бўлган мустақил мамлакатлар суверенитетини таъминлашга катта куч сарфлади. Ушбу ҳудудда ягона Куч ҳукумронлик қилиши (яъни Россия) бизнинг сиёсий ва иқтисодий манфаатларимизга ва узоқ муддатли хавфсизлигимизга зид келади. Биз учун Евроосиё ҳудудида турли катта ва кичик мустақил мамлакатлар билан алоҳида-алоҳида ўзаро фойдали муносабатлар қуриш афзал. 

Мен Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари Америка 1991 йилдан буён кўрсатаётган ёрдамни қанчалик қадрлашаётганини ўз кўзим билан кўрганман.

АҚШ Ўзбекистон мустақиллигини тан олган биринчи мамлакат бўлган. Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг тўлақонли аъзоси бўлишга тайёр бўлган. Бутунлай суверен Ўзбекистон - АҚШ учун жуда катта аҳамиятга эга.

620
Боевики движения Талибан

Толиблар Қобул билан муросага тайёр, дея баёнот қилди АҚШ махсус вакили

135
Махсус вакилнинг айтишича, Афғонистон келажаги учун киритиладиган инвестициялар йўлида барча афғонлар муросага боришга мажбур бўлишларини "Толибон" тан олмоқда

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Дохада Қатар ва "Толибон" радикал ҳаракати делегацияси билан музокаралар ўтказди ва Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар беради РИА Новости.

"АҚШ молиявий ривожланиш халқаро корпорацияси раҳбари Адам Бейлер билан биргаликда Дохада Қатар ТИВ ва қатар фонди (вакиллари) билан учрашув ўтказдик, тинчлик ўрнатиш ва минтақани ривожлантириш бўйича афғон жараёнига ҳамкорликда инвестиция киритиш имкониятларини муҳокама қилдик", - деб ёзган Халилзод Twitterда. Шунингдек, у бу масалада уни тушунганликлари ва бундай инвестицияларни киритишнинг ҳақиқатда имкони борлигини қайд этган.

Махсус вакил сўзларига кўра, у мулла Бародар бошчилигидаги толиблар делегацияси билан ҳам учрашув ўтказган ва бу музокараларда Афғонистонда "мустаҳкам ўрнатилган тинчликдан сўнг иқтисодий ривожланиш имкониятлари"га урғу берган.

"Биз тинчликни қўллаб-қувватлаш учун ривожланиш бўйича режаларнинг амалга оширилиши эрта бошланиши мумкин эмас, деган фикрдамиз, иккала томон ҳам афғонлараро музокаралар йўли давомида сўнгги тўсиқларни енга олишлари мумкинлигини тан оламиз", - деб ёзган Халилзод.

Махсус вакилнинг айтишича, Афғонистон келажаги учун киритиладиган инвестициялар йўлида барча афғонлар муросага боришга мажбур бўлишларини "Толибон" тан олмоқда

135

Шубҳасиз ва қонуний. Памфилова овоз бериш натижаларига шарҳ берди

74
"Овоз бериш маълумотлари ишончли ва овоз бериш натижаларининг қонунийлиги шубҳасиздир", - деди Памфилова МСК йиғилишида.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Марказий Сайлов Комиссияси раҳбари Элла Памфилова РФ Конституциясига киритилган ўзгартишлар бўйича овоз беришнинг қонунийлиги ва унинг ишончлилиги ҳақида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.

"Овоз бериш маълумотлари ишончли ва овоз бериш натижаларининг қонунийлиги шубҳасиздир", - деди Памфилова МСК йиғилишида.

Россияда мамлакатнинг асосий қонунига киритилажак ўзгартиришлар бўйича овоз бериш 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтди. Протоколларни 100% қайта ишланиши натижаларига кўра, россияликларнинг 77,92% ўзгартиришлар тарафдори, 21,27% эса қарши овоз берди. МСК Ахборот марказида берилган маълумотларга кўра, овоз беришда сайловчиларнинг 67,97 фоизи иштирок этди.

Аввалроқ Sputnik радиоси, Кремлда Россия президенти Владимир Путин қачон Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида фармонни қачон имзолаши ҳақида хабар берган эди.

Ғарбнинг ўзгартиришларга танқиди

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан суҳбатда, Кремл Ғарбнинг конституцияга киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги хавотирлари ҳақидаги баёнотларини эътиборга олишга тайёр эмаслигини ва Россия ўз суверенитетига содиқ қолишини маълум қилди.

“Ҳа, биз улар билан танишмиз, лекин биз уларни ҳисобга олишга тайёр эмасмиз. Россия, шубҳасиз, халқаро ҳуқуқнинг асослари ва меъёрларига, халқаро ҳуқуқнинг руҳи ва негизига содиқ қолган, қолмоқда ва бундан кейин ҳам содиқ қолади. Лекин шу билан бирга, авваламбор ўз суверенитетига содиқ қолади”, - деб жавоб берди Песков, Кремл, хорижий ҳамкорларининг ўзгартиришлар қабул қилингандан кейин Владимир Путин 2036 йилгача ҳокимиятда қолишидан ҳавотирда эканлигидан ҳабари борми деган саволга.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳеч қандай тарзда халқаро ҳуқуққа зид келмайди. “Бундан ташқари, бу каби қоидалар бир қатор давлатларда ҳам қўлланилади. Яна бир бор такрорлайман, биз бу каби ҳавотирларга тайёр эмасмиз ва уларни ҳисобга олмаймиз”, - дея хулоса қилди Песков.

74
Двери СИЗО

ДХХ жиҳодчилар фаолиятига чек қўйди

49
(Янгиланган 14:07 04.07.2020)
Гуруҳларнинг бири 2019 йилнинг май ойида ташкил этилиб, унга етакчилик қилган шахс ўтган йилнинг ноябрь ойида Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган.

ТОШКЕНЬ, 4 июл - Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида ўтказган тезкор тадбирлари натижасида жами аъзолари 25 нафар бўлган иккита яширин “жиҳодчилар” гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

Гуруҳларнинг бири 2019 йилнинг май ойида ташкил этилиб, унга етакчилик қилган шахс ўтган йилнинг ноябрь ойида Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган.

Иккинчи гуруҳ эса муқаддам экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаро томонидан тузилган.

Дастлабки суриштирув жараёнларида маълум бўлишича, биринчи гуруҳ аъзоларининг аксарияти ҳозирда Суриядаги жангарилар сафида бўлган ўз етакчиси билан интернет орқали мунтазам равишда алоқа қилиб турган.

Ўзаро йиғинларда гуруҳлар аъзолари диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг, жумладан, “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Содиқ Самарқандий”ларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” қилиш тўғрисидаги аудио-видео маърузалари ҳамда даъватларини тинглаб, “Жиҳодчилар” оқими ғояларини ўз атрофидагиларга тарғиб қилиб келишган.

1968-2002 йиллар оралиғида туғилган мазкур шахсларнинг 3 нафари аввал экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятлар содир этганликлари учун жавобгарликка тортилган бўлсаларда, қилмишларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур гуруҳлар аъзолари орасида хусусий нашриёт раҳбари, тиббиёт ходими, араб тили курси ўқитувчиси, умумий овқатланиш муассасалари ишчилари ва тижорат ишлари билан шуғулланувчи шахслар бор.

Ҳар икки гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида ўтказилган тинтув тадбирлари давомида 200 дан ортиқ норасмий диний адабиётлар ва варақалар, шунингдек, компьютер, ноутбук, планшет, мобил телефон, флеш-карта ва DVD дисклар борлиги аниқланиб, уларда сақланаётган маълумотларни экспертизадан ўтказиш учун процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.

Ҳозирда Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда эслатиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаларига кўра “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Содиқ Самарқандий”ларнинг маърузалари ақидапарстлик ғоялари билан йўғрилганлиги ва мамлакатимиздаги конституцион тузумни қонунга хилоф тарзда ўзгартиришга қаратилганлиги боис, уларни республикамиз ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади ҳамда Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

49