Президент РФ В. Путин встретился с президентом Узбекистана Ш. Мирзиеевым

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни туғилган куни билан табриклади

345
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда ҳудудий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашишди.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Бугун, якшанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилиб уни туғилган куни билан табриклади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Суҳбат давомида олий даражада эришилган келишувларни икки томонлама ҳамкорлик ёрдамида  чуқурлаштириш ҳақида сўз борди. Президентлар Ўзбекистон ва Россия дўстлик ҳамда стратегик иттифоқчилик муносабатларининг ривожланаётганини қайд этишди.

“Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Маҳсулот айрбошлаш ҳажмлари тез ўсиб бормоқда. Нефт-газ, энергетика, металлургия, машинасозлиқ, электротехника, тўқимачилик ва озиқ-овқат соҳаларида йирик инвестицион лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани қайд этилди”, - дейилган хабарда.

Ундан ташқари хабарда тинч атом ва ҳудудлараро ҳамкорлик ҳам ривожланаётганини, Тошкентда ушбу ҳафтада биринчи бор "Ўзбекистон - Россия" ҳудудлараро форуми бўлиб ўтиши қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун 7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин 66 ёшга тўлди. Дмитрий Песков айтишига қараганда, Россия президенти ушбу байрамни ўз яқинлари ва оила аъзолари даврасида кутиб олади. 

345