Элчи Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи санасини маълум қилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишВиды Берлина
Виды Берлина - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дипломат берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон раҳбари федерал канцлер Ангела Меркель ва ГФР президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказади

ТОШКЕНТ, 12 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилнинг январида Германияга ташрифни режалаштирмоқда, деб хабар қилди ФРГ фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд Германия бирлиги кунини нишонлаш давомида.

Владимир Норов - Sputnik Ўзбекистон
Норов: дунё ҳамжамияти Ўзбекистонни тан олмоқда

Дипломат берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон раҳбари федерал канцлер Ангела Меркель ва ГФР президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказади. У шунингдек, жорий йилнинг ноябрида Германияга Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ташриф уюштиришини қўшимча қилди.

Камиловнинг ташриф дастуридан икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш ўрин олган.

Оверфельднинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ҳамкорлик президент Мирзиёев ўтказаётган ислоҳотлардан сўнг янги босқичга кўтарилган. Дипломат республика раҳбарининг инсон ҳуқуқларини таъминланишига қаратилган ҳаракатларини ва иқтисодий тараққиётни янги босқичга кўтариш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Оверфельд, шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий осиёдаги минтақавий ташаббусларини, хусусан, Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан барқарорлаштириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашини айтган.

Янгиликлар лентаси
0