Путин: Ўзбекистон иқтисодиётида ва ўзбек халқи ҳаётида катта ижобий ўзгаришлар рўй беради

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия етакчиси Ўзбекистон РФ "ишончли иттифоқдоши ва стратегик ҳамкори” эканлигини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ўзбекистон Россиянинг ишончли иттифоқдошидир, давлатлар иккиёқлама ҳамкорлик базасини кенгайтиришда давом этади ва республикада аллақачон юзага келган ижобий ўзгаришлар бу ҳамкорликка ёрдам беради, деб баёнот қилди Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан ўтказилган тор доирадаги музокараларда.

Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия музокаралари якунлари бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими бошланди

Россия етакчиси Ўзбекистон Россия Федерациясининг «ишончли иттифоқдоши ва стратегик ҳамкори” эканлигини алоҳида қайд этди.

“Ўзбекистонда вазият тубдан ўзгараётгани, ислоҳотлар қандай ташкил этилаётгани ва амалга оширилаётганини гувоҳи бўлиб турибмиз. Ўзбек иқтисодиёти ва ўзбек халқи учун бундай ўзгаришлар зарур эди”, - деди Россия президенти.

Путинга кўра, узоқ истиқболда эмас, балки яқин келажакда, Ўзбекистон иқтисодиёти ва ўзбек халқи ҳаётида ижобий ўзгаришлар рўй беради.

"Бу бизга муносабатларни янги асосга таяниб бошлашга имкон бермоқда. Сиз ҳозир Ўзбекистонда ташкил этаётган ўзгаришлар туфайли, биз савдо-иқтисодий алоқаларимизни жиддий кенгайтирмоқдамиз”, - деб қайд этди Путин.

"Биз кейинчалик ҳам шу жадалликда ишни давом эттиришни режалаштирганмиз, барча ҳаракатларимиз бизнинг ҳамкорлик базамизни кенгайтиришга йўналтирилади, шу жумладан, минтақавий ҳамкорлик орқали ҳам бу алоқаларни ривожлантирамиз”, - деб давом этди Россия етакчиси.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида суҳбат аввалида кейинги икки йил давомида икки давлатнинг стратегик ҳамкорлиги ва иттифоқдошлик муносабатлари сифат жиҳатдан янги  босқичга чиққанини таъкидлади.

Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия музокаралари якунлари бўйича ҳужжатларни имзолаш маросими бошланди

"Бизнинг ҳамкорлигимиз барча йўналишларда давом этмоқда”, - деди Ўзбекистон президенти.

Ҳамкорлик соҳалари орасида ҳарбий-техник ҳамкорлиги ажратилиб кўрсатилди. Шунингдек, давлатлар илм-фан, таълим ва маданий соҳада ҳам ҳамкорликни кучайтиришгани қўшимча қилинди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда қурилаётган биринчи атом электр станциясини Россия билан янги стратегик ҳамкорлик йўналиши сифатида тилга олди.

АЭС қурилишига жума куни Путин ва Мирзиёев иштирокида старт берилади.

Янгиликлар лентаси
0