Беморлар ислоҳотларни сезмаяпти: Мирзиёев яна тиббий хизматни танқид қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев на расширенном заседании Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан
Шавкат Мирзиёев на расширенном заседании Совета безопасности при Президенте Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тиббиёт ходимларининг ойлик маошини 1 декабрдан 20 фоизга, 2019 йил 1 апрелдан яна 15 фоизга ошириш ҳақидаи қарорни имзолаган президент бу соҳада сезиларли ўзгаришларни кутмоқда

ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, ҳудудлар аҳолисини сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш ва тиббиёт соҳасида олиб борилган ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш ва истиқболдаги устувор вазифаларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Президент Фармон ва қарорлар чиқарилганига ва "шунча имкониятлар яратилганига" қарамай, соғлиқни сақлаш тизими фаолиятида кутилган натижалар кўринмаётганини таъкидлаб ўтган.

"Айниқса, туманлар, чекка қишлоқлардаги аҳоли тиббий хизматдаги жиддий ва туб ўзгаришларни ўз ҳаётида сезаётгани йўқ", деган Мирзиёев.

Давлат раҳбари бирламчи тиббий-санитария ёрдами тизими, туман марказий шифохоналарининг моддий-техника базаси ва малакали кадрлар билан таъминланиш даражаси талабга жавоб бермаслигини мисол келтирган. Бунинг оқибатида ҳудудлардаги беморлар катта маблағ сарфлаб, Тошкент шаҳрига келишга ёки чет давлатларга боришга мажбур бўлмоқда.

Глава государственного комитета по туризму Азиз Абдухакимов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 10 йил ичида мажбурий тиббий суғурта тизими жорий этилади - Абдухакимов

Йиғилишда тиббиёт тизимидаги муаммоларни вақтида аниқлаш ва ҳал этиш, бунинг учун ҳудудлардаги ҳолатни тўлиқ қайта кўриб чиқиш, ўрганишларда қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникадан  марказий тиббиёт муассасаларигача қамраб олиш кераклиги таъкидланган. 

Жорий йилда тиббиёт соҳасига давлат бюджетидан 2017 йилга нисбатан 40 фоиз кўп маблағ ажратилди. Йиғилишда келаси йил соҳага қарийб 30 фоиз кўп маблағ йўналтириш режалаштирилгани қайд этилди.

Президентнинг яқинда қабул қилинган "Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"и қарорига мувофиқ, тиббиёт ходимларининг ойлик маоши 1 декабрдан 20 фоизга, 2019 йил 1 апрелдан яна 15 фоизга оширилади. 

Видеоселекторда тиббиёт соҳасини ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда 2025 йилгача соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича концепция лойиҳасини пухта ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0