Боевики движения Талибан

Ўзбекистон терроризм жаҳон индексида нечанчи ўринда

706
(Янгиланган 16:43 05.12.2018)
Ироқ, Афғонистон ва Нигерия етакчи учликка киритилган. Тожикистон 74-қатордан ўрин олган.

ТОШКЕНТ, 5 дек - Sputnik. Ўзбекистон терроризм жаҳон индекси рўйхатининг қарийб энг охирги қаторида, яъни 2018 йилда 134-ўринни эгаллаган. Австралия жаҳон ва иқтисод тадқиқоти институти маърузасига асосан.

Ироқ, Афғонистон ва Нигерия етакчи учликка киритилган. Тожикистон – ўртада, 74-қаторда, Россия эса 34-қаторда жойлашган.

Терроризм жаҳон индекси (GTI) “терроризм таъсирини” акс эттиради ва турли ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ҳамда радикал оқимлар пайдо бўлишининг геосисёсий омиллари таҳлилида тузилади. Рейтингда жами 163 та давлат келтирилган.

Ўзбекистон терроризмга қарши фаол кураш олиб бормоқда. 21-24 ноябрь кунлари ушбу муаммони халқаро миқёсида “Ўзбекистон-Европа”  Ҳамкорлик кенгаши мажлисида ва “Европа иттифоқи-Марказий Осиё” ҳудудлараро учрашув доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов муҳокама қилган эди.

706