Шавкат Мирзиёев прибыл в Санкт-Петербург

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда нималарни муҳокама қилади?

800
Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашиш учун Санкт-Петербургга келди.

ТОШКЕНТ, 6 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида қатнашиш учун Санкт-Петербургга келди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

“МДҲ давлатлари раҳбарлари учрашуви норасмий муҳитда бўлиб ўтади. Раҳбарлар учрашишади, ўз давлат байроқлари олдида расмга тушишади. Ундан сўнг ўзаро норасмий мулоқот бошланади. Унда МДҲ вакиллари исталган мавзуни кўтаришлари мумкин. Учрашув дўстона тушки овқат билан бир вақтда ўтказилади”, - деди ушбу учрашув ҳақида Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув ҳар йилнинг охирида Россия ташаббуси билан ташкил этилади. Анъанага кўра МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ЕОИИнинг Олий иқтисодий кенгаши билан бир вақтда ўтказилади. 

МДҲ давлатларининг бу йилги норамий учрашувида Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Молдова, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россия президентлари иштирок этади.

800