Страны мира. Афганистан

Ўзбекистон ва Британия Афғонистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

305
(Янгиланган 19:25 06.12.2018)
Британия томони Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш бўйича изчил саъй-ҳаракатларини қайд этди.

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Лондон шаҳрида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев ва Буюк Британия Бош вазирининг Афғонистон ва Покистон бўйича Махсус вакили Гарет Бейли иштирокида Ўзбекистон – Британия маслаҳатлашувлари ўтказилди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Учрашувда Афғонистон ва унга туташ минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, афғонлараро музокаралар жараёнини бошлаш юзасидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар борасида фикр алмашилди.
Шунингдек, 2018-йил 27-мартда “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги Афғонистон бўйича нуфузли халқаро конференцияда қабул қилинган Тошкент декларациясини амалга ошириш доирасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Британия томони Ўзбекистоннинг “Толибон” ҳаракати ҳамда барча Афғонистондаги сиёсий кучлар иштирокидаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлари дунё ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланганини қайд этди. Афғонистонда қўшма ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни, жумладан инфраструктура, маданий-гуманитар ҳамда таълим соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон терроризмга қарши фаол кураш олиб бормоқда. 21-24 ноябрь кунлари ушбу муаммони халқаро миқёсида “Ўзбекистон-Европа”  Ҳамкорлик кенгаши мажлисида ва “Европа иттифоқи-Марказий Осиё” ҳудудлараро учрашув доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов муҳокама қилган эди.

305