Шавкат Мирзиёев на заседании

"Қани шунча мутахассис?": Мирзиёев меҳнат бозоридаги муаммони кўтарди

1510
Ўзбекистондаги коллежларни битирган мутахассислар қани, деган саволни ўртага ташлади Ўзбекистон раҳбари

ТОШКЕНТ, 8 дек - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 26-йиллигига бағишланган тантанали тадбирда Ўзбекистонда меҳнат бозори ўрганилмаганини афсус билан қайд этди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Президент шу ўринда жорий йилда йўлга қўйилган кластер тизимини тилга олди.

"Кластер тизимини тажриба қилганлар даромад билан чиқди, лекин кластер тизими кадр керак - сувчи, ер тузувчи, экологлар керак. Йўқ бизда улар! Кластерларга, катта-катта чорва фермаларга боринглар - ҳаммаси қуйи поғонадаги мутахассисларни четдан олиб келган", - деди Мирзиёев ва "Шунча коллежларнинг мутахассислари қани?" деган саволни ўртага ташлади.

Ўзбекистон раҳбари афсус билан мамлакатда касб тарбияси мавжуд эмаслиги, меҳнат бозорини ўрганиш масаласи билан ҳеч ким жиддий шуғулланмаётганини айтди.

"Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан бирга иқтисодиётнинг реал секторида бўладиган талабни камида 10-15 йил олдин прогноз қилиб, шунга қараб мутахассис тайёрлаш чорасини кўриш вақт-соати келди", - деб хулоса қилди президент.

1510