Ўзбекистон Қрим ҳарбийлашуви ҳақидаги БМТ резолюциясини қўллаб-қувватламади

Oбуна бўлиш
БМТ БА йиғилишига Қримнинг ҳарбийлашуви ҳамда Қора ва Азов денгизлари ҳудудлари тўғрисидаги резолюцияни Украина ва 40 та давлат делегацияси билан ҳаммуаллифликда кўриб чиқиш учун киритган эди.

ТОШКЕНТ, 18 дек - Sputnik. БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессия делегатлари Қрим, шунингдек Қора ва Азов денгизлари ҳудудлари ҳарбийлашуви тўғрисидаги резолюция қабул қилди, деб хабар берди БМТ Янгиликлар маркази.

Украинские корабли, которые были накануне задержаны российскиим пограничниками - Sputnik Ўзбекистон
ФХХ Россия чегарасини бузган Украина ҳарбий кемаларини намойиш қилди - видео

Қрим ҳарбийлашуви ҳамда Қора ва Азов денгизлари ҳудудлари тўғрисидаги резолюцияни Украина бошқа 40 та давлат билан ҳаммуаллифликда кўриб чиқиш учун киритган эди.

“Россия қўшинларининг Қримда мавжуд бўлиши Украина миллий суверенитети, сиёсий мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига зид ва қўшни мамлакатлар ва Европа минтақаси хавфсизлиги ва барқарорлигига рахна солади”. Унда “Россиянинг босиб олувчи мамлакат сифатида Қримни ҳарбийлаштиришни кучайтираётгани муносабати билан” жиддий хавотирлар келиб чиқади”, - дейилган резолюция матнида.

Муаллифлар яқинда Қора денгизда содир бўлган ҳолат туфайли қарама-қаршиликнинг зўрайиб бораётганини таъкидлашди. 25 ноябрь куни Россия чегарасини бузган Украина Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли уч кема қўлга олинган эди.

БМТ Бош Ассамблеяси Россияни кемаларни ҳамда уларнинг экипажлари ва ускуналарини озод қилиш, шунингдек Украинанинг Қора ва Азов денгизлари, Керчь бўғозидаги навигацион ҳуқуқ ва эркинликларига тўсқинлик қилмасликка чақирди. Ҳужжатда Россиянинг Керчь бўғози орқали кўприк қургани ҳам қораланган.

“Бош Ассамблея Россиядан қатъий равишда босиб олувчи мамлакат сифатида ўз қуролли кучларини Қримдан олиб чиқиб кетиш ва зудлик билан Украина ҳудудини вақтинча истило қилишга барҳам беришга чақиради”, — дейилган қабул қилинган резолюцияда.

Мазкур резолюцияни 66 та мамлакат қўллаб-қувватлади, 19 та давлат қарши чиқди. 72 та делегация бетараф қолди. Арманистон, Беларусь ва Ўзбекистон резолюцияга қарши овоз беришди. Қозоғистон ва Қирғизистон делегацияси бетараф қолди. Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон вакиллари овоз беришда иштирок этмадилар.

Россия вакили Дмитрий Полянский қабул қилинган резолюцияни “Украинанинг зарарли ҳаракати” деб атади. Россия нуқтаи назаридан Қримнинг тегишлилик масаласи узил-кесил ва тамомила ҳал этилганини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0