Британия матбуоти Путиннинг Янги йилдаги мурожаатини "қўрс" дея баҳолади

1022
"Россиянинг ёрдамчилари ҳеч қачон бўлмаган ва бундан кейин ҳам бўлмайди, шу боис, россияликлар иқтисод, ижтимоий ва илм-фан соҳасидаги долзарб муаммоларни ечишда бирдам ва кучли жамоа бўлиш талаб этилади", - деди Россия президенти Владимир Путин ўзининг янги йилдаги мурожаатида.

ТОШКЕНТ, 2 янв - Sputnik. Британиянинг Daily Star таблоиди "Путин янги йилдаги миллионлаб россияликларга йўллаган қўрс мурожаатида Ғарбни рад этмоқда" сарлавҳаси остида мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Россия етакчиси ўз табрик мурожаатида маънавий сахийлик, меҳр ва яқинларга ёрдам беришнинг аҳамияти ҳақида гапирган эди. Шу боис, давлат раҳбари "Россиянинг ёрдамчилари бўлмаган ва бўлмайди", дея мамлакат аҳолиси бирлашишга чақирган эди. Мақола муаллифи буни "қўполлик" дея баҳолади.

"2018 йилда Россиянинг Ғарб билан муносабатлари, айниқса, Солсберидаги Сергей ва Юлия Скрипалларга уюштирилган суиқасддан сўнг, ўткир тус олиши муносабати билан қўпол даъват жаранг топди", - деб ёзган нашр.

Мақолада Путиннинг россияликларга мурожаати санкциялар туфайли экани, шундай бўлса-да, президент ўз нутқида иқтисодий чекловлар ҳақида эсга олмагани айтилган.

Британия ОАВлари Россияни ўтакетган ёвуз образда тасвирлайдиган мақолаларни илгарилари ҳам кўплаб маротаба чоп этган. Хусусан, ўтган йил декабрь ойида Daily Express эълон қилган мақолада Украина кемалари билан боғлиқ ҳодисадан сўнг Азов денгизидаги ҳолатга "Москва ва Киев ўртасидаги Учинчи жаҳон уруши" деб ном берилган. Мақолада Украина ҲДК кемалари қўлга олингани ҳақида гапирилган, аммо муаллиф юз берган ҳодисанинг асл сабаби - Россия чегараси бузилиши эканлигини айтмаган. Бундан ташқари, мақолада ҳибсга олинган денгизчилар ҳақида ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотлар кўрсатиб ўтилган.

1022