ТИВ Шавкат Мирзиёев топшириғини тўлиқ бажаради - Илҳом Неъматов

© Sputnik / Рамиз БахтияровИльхом Нематов - Первый заместитель министра иностранных дел
Ильхом Нематов - Первый заместитель министра иностранных дел - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаати ва катта йиғилишларда Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги элчихоналари олдида турган асосий вазифа - хорижий сармоя ва туристларни жалб қилиш эканлиги тўғрисида кўп такрорлайди. ТИВ вакили 2019 йилда президент топшириғи қандай бажарилиши тўғрисида гапирди

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил бошида ўтказилган илк йиғилиш жорий йилги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишланди.

Шавкат Мирзиёев познакомился с работой предприятия  “Steel property construction” - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 2019 йилда 2,7 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш кўзда тутилган

Ушбу видеоселектордан сўнг Халқаро Пресс Клубда "Инвестиция - иқтисодиёт драйвери, унинг юраги: ислоҳотлар, муҳим вазифалар ва муаммолар таҳлили" мавзусида дастур тўғридан-тўғри  эфирга узатилди ва унда  Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов вазирлик жорий йил президент томонидан қўйилган топшириқни қандай бажариши тўғрисида сўзлади.

Вазир ўринбосарининг айтишича, ташқи ишлар вазирлиги элчихоналар билан биргаликда 2019 йилда аниқ режа, яъни Ўзбекистонга сармоя олиб киришга қаратилган йўл хариталарини ишлаб чиққан. Ушбу йўл хариталарида асосий эътибор энергетика, енгил саноат, маиший хизмат, таълим, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларига қаратилган.

Бундан ташқари, ташқи ишлар вазирлиги ҳозирги кунда "иқтисодий дипломатия"ни кучайтириш бўйича ҳам иш режалар устида ишламоқда.

Президентдан мастер-класс: туристларни қандай жалб қилиш кераклиги борасида >>>

"Ўзбекистонга ўтган йил 2 млрд 700 миллион долларлик тўғридан-тўғри инвестиция олиб кирган бўлсак, бу йил бизнинг олдимизга 4 млрд 200 миллион долларлик инвестиция олиб кириш вазифаси турибди. Давлат инвестиция қўмитаси, ташқи савдо вазирлиги ва Ўзбекистоннинг бошқа иқтисодий тузилмалари билан ишлаб чиққан йўл харитасига кўра мана шу 4 миллиарддан зиёд инвестицияларни олиб келишга ҳаракат қиламиз. Албатта, жуда катта, лекин эгалласа бўладиган марра", - деб ваъда берди Неъматов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Парламентга мурожаатида 2019 йилни "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб эълон қилар экан, "ҳеч қайси давлат инвестицияни ривожлантирмасдан, ҳеч қандай натижага эришмайди. Энг мураккаб йўл - бу инвестиция жозибардорлигини сармоядорларга етказиш бўйича катта ишларни қилишимиз керак. Муҳитни яратмас эканмиз, олдимизга қўйган юксак марраларга эришолмаймиз", деган эди.

Янгиликлар лентаси
0