Прилет президента Республики Узбекистан Ш. Мирзиёева

Шавкат Мирзиёев 2019 йил бошида қайси давлатларда бўлади?

1121
Келаётган ҳафтада Ўзбекистон етакчиси Ҳиндистонга бориши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 9 янв - Sputnik. ХПК дастурида модератор Шерзод Қудратходжаев томонидан берилган "Ўзбекистон президенти 2019 йилда қайси давлатларга ташриф буюриши режалаштирилган?" деган саволга Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов жавоб берди.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Мирзиёев келаси ҳафта Ҳиндистонга сафар қилади.

Ўзбекистон президенти Ҳиндистонинг Гуджарат штатида 18-20 январ кунлари ўтказиладиган саммитда иштирок этади. Саммит доирасида фармацевтика ва енгил саноат маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг тез орада Германияга ташрифи ҳам кун тартибидан ўрин олган.

"Германия Европа иттифоқи локомотиви. Мустақилликка эришга, орадан икки йил ўтиб Германиянинг Бонн шаҳрида Ўзбекистон элчихонасини очганмиз. Ана шундан бери алоқаларимиз барқарор ривожланиб келаяпти. Германияга сафар давомида асосий эътибор Ўзбекистон билан иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилади - Мюнхенда катта бизнес форум ўтказилиши режалаштирилган. Ўзбекистондан тадбиркорлар ҳам иштирок этади. Хуллас, кутиш жуда катта. Германияга бўлаётган ташриф натижаси, мени фикримча жуда унумли бўлади", - дея ишонч билдирди Неъматов.

1121
Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи (15)