Начались переговоры Президентов Узбекистана и Германии

Шавкат Мирзиёев Германия президенти билан учрашди

678
Германияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ҳамда президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашуви бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 21 янв – Sputnik. Бельвю саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер кутиб олди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

Бельвю саройида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Президент шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон ва Германия давлат мадҳиялари янгради.

Музокара аввалида Шавкат Мирзиёев Франк-Вальтер Штайнмайерни жорий йилнинг май ойида нишонланадиган Германия Федератив Республикаси ташкил топганининг 70 йиллиги билан табриклади.

Германияда давом этаётган ташриф давомида Шавкат Мирзиёев канцлер Ангела Меркель ҳамда бундестаг раҳбари Вольфганг Шойбле билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

678
Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг Германияга ташрифи (15)