Россия учун Ўзбекистонда ҳарбий база очиш мақсадга мувофиқ бўлади – Мендкович

© SputnikНикита Мендкович
Никита Мендкович - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Евроосиё таҳлил клуби раҳбари Никита Мендкович Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенқулов Қирғизистонда иккинчи ҳарбий база очилиши мумкинлиги ҳақида айтган баёнотига изоҳ берди.

Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 4 февраль куни Қирғизистонга амалга оширилган ташрифи чоғида Қирғизистонда янги база очиш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканлигини маълум қилганди.

Мендковичнинг сўзларига кўра, база очиш ташаббуси Москвадан келмаяпти.

“Хавфсизликни таъминлаш мақсадида Афғонистон нотинч чегараси яқинида Тожикистон ёки Ўзбекистонда кучайтириш ёки база очиш мақсадга мувофиқ. Бироқ, Қирғизистонда ҳам база очилиши муҳокама қилиниши мумкин. Чунки Афғонистондан АҚШ қўшинларининг олиб чиқилиши таҳдидни кучайтиради. АҚШ қўшинларни олиб чиқишга интилмоқда. Ҳозирча вазият назоратдан чиқиб кетмагунча,  америкаликлар “Толибон” билан музокаралари ҳам буни исботламоқда”, - дейди Мендкович Sputnik радио эфирида.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкастда рус тилида тинглашингиз мумкин.

Мендкович: России целесообразнее открыть базу в Таджикистане или Узбекистане
Янгиликлар лентаси
0