Посол России в Узбекистане Владимир Тюрденев

Тюрденев: Россия ҳеч кимга ҳеч нарсани хиралик билан ёпиштирмайди

657
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Дипломатик ходим куни муносабати билан Тошкентдаги элчихонада ташкил этилган тантанали қабулда нутқ сўзлади

ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Россия-Ўзбекистон муносабатлари жуда юқори нуқталарни бошдан кечирмоқда, дея қайд этди Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев, Тошкентда Дипломатик ходим куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабулда.

Дипломат шунингдек, Россия бугунги кунда жаҳон тараққиёти йўналишини белгилаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган воқеалар чорраҳасида турганини қўшимча қилди.

"Бизнинг кўз ўнгимизда дунё қай тарзда ташкил топиши, унинг параметрлари масаласида глобал рақобат кучайиши рўй бермоқда. Бунда, бошқаларга ўз хоҳишини хиралик ила ёпиштириш ва шу билан бир қаторда барча учун умумий бўлган масалалар ечимига тенгҳуқуқлилик, ўзароманфаатли ҳамкорлик асосида ёндашиш тенденцияси ўртасида қарама-қаршилик аниқ кўзга ташланмоқда", - деди у.

Тюрденевнинг сўзларига кўра, бирқутбли дунё тарафдорлари ўн йилликлар давомида шаклланиб келаётган халқаро хавфсизлик тизимини йўқ қилишга уринишларига қарамай, Россия террористик таҳдид ва бошқа глобал таҳдидлар олдида дунё ҳамжамияти уринишларини бирлаштиришга қаратилган кун тартибини илгари суришда давом этмоқда.

"Шу билан бирга биз ҳеч кимга хиралик билан ҳеч нарсани тиқиштирмаймиз, халқаро ҳуқуқ устуворлиги, БМТнинг марказий роли, давлатларнинг ўз тараққиёт йўлини ўзлари белгилаши сингари суверен ҳуқуқи каби давлатлараро мулоқотнинг муҳим тамойилларига амал қиламиз. Халқларимиз ҳақиқатпарвар ва адолатли, бу тарихдаги туб бурилишлар содир бўлган даврларда кўп маротаба исботланган", - деб қўшимча қилди дипломат.

Ўзбекистон-Россия муносабатлари ҳақида гапирар экан, қадимдан шаклланган дўстлик ва яхши қўшничилик алоқалари ва икки давлат етакчилари ўртасидаги мулоқот ҳамкорлик ривожланишига туртки бераётганини қайд этди. Тюрденевга кўра, Владимир Путиннинг 2018-йилдаги Ўзбекистонга ташрифи ҳамкорликнинг янги уфқларини очиб берган ва яқин йилларга иккиёқлама алоқалар ривожи учун мустаҳкам асосни таъминлаган.

"Кўпқиррали Россия-Ўзбекистон алоқаларининг истиқболи ёрқин эканига ишончим комил, нега деганда, бизни ўз мамлакатимиз тарихига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш, Ватанга муҳаббат, анъанавий оила тушунчаси, катталарга ҳурмат сингари умумий қадриятлар тизими  бирлаштириб туради", - деб қайд этди дипломат.

Элчи ўз нутқи якунида халқаро муносабатлар тарихи давомида дипломатларга бўлган талаблар мудом ўзгарганини, фақат бир нарса - ўз давлатига бўлган ишонч ва ҳар қандай шароитда Ватан манфаатларини ҳимоя қилиш тамойили ўзгаришсиз қолганини қайд этди.

657